08 May 2019
22:26 - Қариб қолган Зокиржон Алматов алжираш касаллигидан қутилмабди ва Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфга Ўзбекистон раҳбарияти ҳеч қандай тазйиқ ўтказмаганини айтибди

Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг қўғирчоқ ахборот воситаларидан биттаси бўлган Kun.uz Интернет нашри “Ўзбекистон овози” газетасига асосланиб, бугун 8 майда собиқ Ички Ишлар Вазири Зокиржон Алматовнинг (расмда) собиқ муфтий Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфга нисбатан Ўзбекистон раҳбарияти томонидан ҳеч қандай тазйиқ ўтказилмагани ҳақидаги алжирашларини хабар қилибди.

Умрининг сўнги йилларида ўзини “Шайх” деб аташга бошлаган Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф CCCР замонида Ўзбекистон муфтиси этиб тайинланган эди, табиий, Коммунистик режим тарафидан тайинланганди. Ҳамма Ислом уламолари каби, у ҳам коммунистларнинг хизматкори бўлганини ҳамма билади.

Аммо, ўз вақтида ўзбек тилини давлат тили қилдирган, Ўзбекистонни мустақилликка қовуштирган “Бирлик” Халқ Ҳаракати лидери Абдураҳим Пўлат ўз хотираларида ёзган қуйидаги икки воқеани ҳамма билиши керак.

Биринчиси. 1989 йилнинг бошида ўша пайтдаги КПСС лидери Михаил Горбаев “СССР Халқ Депутатлари Қурултойи” номи остида мамлакатнинг янгича парламентини яратишга қарор қилди. Унинг қайта қуриш сиёсати соясида СССР бўйлаб демократия шамоллари эсишга бошлган замон эди. Шу сабабли, жуда кўп жойларда халқнинг талаби билан КПСС истмаган одамлар ҳам депутатликка сайландилар.

Ўзбекистонда ҳам шундай жараёнлар бошланди. Абдураҳим Пўлатнинг номзоди унинг ўзи яшайдиган Киров районидан (ҳозирги Юнусобод тумани) кўрсатилди. Эси-песи чиқиб кетган Ўзбекистондаги коммунистик режим унинг йўлини тўсиш учун, айнан шу сайлов округидан Ўзбекистон муфтийси Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфни номзод қилиб кўрсатди. Бир нечта кўрсатилган номзоддан биттасини танлаб олиш мақсадида “Қозоғистон” кинотеатри олдидаги Киров район ижроия комитетининг кичкинагина мажлислар залида сайловолди йиғилиши бўлди. Йиғилишга келганларнинг каттагина қисми соқолли чоллар эди. Табиий, мақсад – уларнинг воситасида ягона номзод қилиб Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфни кўрсатиш бўлган.

Аммо, Абдураҳим Пўлат Ислом динининг аянчли аҳволи, бундан чиқиш учун нималар қилиш кераклиги ҳақидаги оташини нутқи билан ўша чолларни ҳам ўз тарафига ўтказиб олди. Овоз бериш бошланганда мажлис қатнашчиларининг мутлақо кўпчилиги Абдураҳим Пўлат учун қўл кўтардилар. Аммо, мажлисни уюштирганлар гўёки бир неча овоз кўп олган Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфни ягона номзод деб эълон қилдилар ва у кейинчалик ўтказилган сайловларда ўша сайлов округидан ягона номзод сифатида иштирок этди ва ғалаба қозонди.

Иккинчиси. Бир неча ойдан кейин ўртага воситчилар қўйган муфтий Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф аввалги рақиби Абдураҳим Пўлат билан Чилонзор районидаги маҳаллалардан бирида учрашув истади. Абдураҳим Пўлат учрашувни истамаган бўлса ҳам, воситачилар уни рози бўлишга мажбур қилдилар ва учрашув бўлди.

Ўша кунларда оддий мусулмонлар муфтийлик биноси олдида митинглар ўтказиб, Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг истеъфосини талаб қилганлар. Бу митингларни “Бирлик” фаоли, кино-оператор Абдулазиз Маҳмудов видеоларга олаётгани сабабли, муфтий ва унинг одамлари митингларни “Бирлик” уюштирмоқда деб ўйлашган экан. Абдураҳим Пўлат муфтий билан учрашувида бу гаплар хато эканлигини айтиш билан бирга, муфтий олдига шундай талаб қўйди: “Сиз ўз депутатлик бланкангизда ўзбек аскарлари ҳарбий хизматни Ўзбекистонда ўтказишлари кераклиги ҳақидаги талабингизни ёзиб беринг, ўшанда биз Сизни ҳатто қўллаб-қувватлашга тайёр бўламиз”.

Муфтий ўйлаб кўришга ваъда берди ва эртаси кун эрталаб унинг одамлари Абдураҳим Пўлатинг уйига депутатлик бланкида ёзилган Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг талабномасини ташлаб кетдилар. Бу талабнома "Бирлик" нашр қилаётган қўлбола газеталарда эълон қилинган.

Мустақилликдан кейин Ислом Карим Ўзбекистонда ҳақиқий диктаторлик ўрнатиб олди, унга қарши бўлган демократлар билан бирга Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳам мамлакатдан қочди.

Абдураҳим Пўлат аввалига Истанбулда қолди, Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф қайсибир араб давлатида яшади. Улар бир неча марта учрашдилар ҳам. Уларнинг охирги учрашуви 1995 йили АҚШнинг Истанбулдаги консулхонаси эшиги олдида бўлди. Уларни Ўзбекистон расмийлари ҳам иштирок этадиган бир муҳим йиғилишда иштирок этиш учун АҚШга таклиф қилган эдилар. Конусуллик уларнинг иккаласига ҳам виза бермади. Улар шу масала ва Ислом Каримнинг атеистик режимига қарши кураш бўйича бироз ҳасратлашдилар.

Кейин Абдураҳим Пўлат виза масаласи бўйича ёрдам сўраб, ўша пайтда АҚШда яшаётган укаси Абдуманнобга телефон қилди, унга ўша куниёқ виза бердилар.

Яна бир неча йилдан кейин, аниқроғи, 1998 йилнинг бошида Абдураҳим Пўлат оиласи билан АҚШга кўчиб кетди. Унинг мақсади – вақти келиб, айнан АҚШдан Ўзбекистонга қайтиш эди. Аммо, 1999 йили Тошкент ва бошқа шаҳарларда бошланган исломий терактлар туфайли унинг режалари амалга ошмади.

Ўшанда Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф Ўзбекистон диктатори Ислом Каримдан кечирим сўраб, Ўзбекистонга қайтди ва ўшандан кейин Ислом Каримни мадҳ этиш билан шуғулланди. Ўзининг хоинлиги ўзининг ичидан урди шекилли, у кейинроқ оламдан ҳам ўтди.

Шу фактлар бор экан, собиқ вазир Зокиржон Алматовнинг гаплари алжирашдан бошқа нарса эмаслигини аҳмоқ ҳам тушунади.