29 April 2019
22:36 - Навбатдаги масхарабозлик: Шавкат Мирзиё бизга тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш механизмларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида қарор чиқарибди

Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг бош қўғирчоқ оммавий ахборот воситаси ЎзА ҳеч қандай таҳлилсиз, бугун 29 апрелда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё тарафидан имзоланган “Республика иқтисодиётига тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш механизмларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” номли қарорнинг тўла матнини эълон қилди.

Шавкат Мирзиё имзолаган қарорнинг моҳияти унинг биринчи қисмидан маълум. Мана ўша биринчи қисм.

1. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва Ташқи Савдо Вазирлиги, Иқтисодиёт ва Саноат Вазирлиги, Молия Вазирлиги ва Давлат Активларини Бошқариш Агентлигининг қуйидагилар орқали тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш ишларини фаоллаштириш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин:

- кимё ва нефть-газ саноати, машинасозлик соҳасидаги хўжалик юритувчи субъектлар, банк-суғурта ташкилотлари устав капиталларидаги давлат акциялар (улушлар) пакетларини сотиш;

- тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш учун тайёр инвестиция таклифларини ишлаб чиқиш;

- инвестиция ва бизнес форумлар, тақдимотлар (“Road Show”) ва маркетинг кампаниялари имкониятларидан кенг фойдаланиш;

- давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш бўйича устувор йўналишларни ташкил этиш.

Кўзи кўр одам ҳам кўрадики, Шавкат Мирзиёнинг мақсади кимё ва нефть-газ саноати, машинасозлик соҳасидаги хўжалик юритувчи субъектлар, банк-суғурта ташкилотлари устав капиталларидаги давлат акциялар (улушлар) пакетларини сотишдир. Аммо, кимга сотади? Маълумки, Ўзбекистонда майда тадбиркорлар кўп, уларнинг мутлақо кўпчилигида бирон нарса сотиб олиш учун етарлича маблағ йўқ. Демак, ҳамма умид чет элликларда.

Бироқ, биронта чет эллик ҳақиқий бизнесмен келажаги мутлақо номаълум бўлган Ўзбекистонда бирон нарса сотиб олмайди. Демак, Шавкат Мирзиёнинг бу қарори ҳам масхарабозлик тимсоли сифатида қоғозда қолиб кетади.

Шундай экан, авваллари ҳам кўп марта “Бирлик” Партиясининг жарчиси “Ҳаракат” Анетлиги айтган фикрларни қайтарамиз. Халқ майдонларга чиқиб Шавкат Мирзиё раҳбарлигидаги тожиклар режимидан Ўзбекистонда фундаментал сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар ўтказишни, биринчи навбатда, демократия ва тўла бозор иқтисодиётига ўтишни талаб қилиши керак. Акс ҳолда, Ўзбекистонда ҳеч нарса ўзгармайди, ватан ва миллатимиз гадойлигича қолаверади.