10 April 2019
17:52 - Шавкат Мирзиё Давлат Бюджети ижроси ҳам Очиқ маълумотлар порталида эълон қилиб борилиши ҳақидаги қарорини эълон қилди, бунга ишониш қийин

Авваламбор айтиш керакки, Ўзбекистонда 2018 йилги Давлат Бюджети қандай бажарилгани, 2019 йилга қандай Давалт Бюджети тасдиқлангани ҳеч қаерда эълон қилингани йўқ. Турли мажлисларда Шавкат Мирзиёнинг ялтоқлари ҳамма нарса “Во!” дейиш билан чекланмоқдалар. Ҳукуматнинг йиллик ишларини муҳокама қилувчи ҳар йили январь ойи охирида ёки февраль ойи бошида ўтказиладиган ҳукумат мажлиси ҳам ўтказилмади. Балки, ўтказилгандир, аммо бу ҳақда ҳеч қандай хабар берилмади.

Аҳвол шундай экан, Шавкат Мирзиё бугун “Давлат бошқарувининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш ҳамда мамлакатнинг статистика салоҳиятини ошириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолаганига ва ҳамма нарса шу қарор асосида бўлишига, яъни Давлат Бюджетига оид хабарлар Очиқ маълумотлар порталида эълон қилиб борилиши ҳам ҳеч ким ишонмаслиги ўз-ўзидан маълум.

Шавкат Мирзиёнинг бу қарори ҳақида узундан-узоқ хабар Ўзбекистон Президентининг порталида берилган - https://president.uz/uz/lists/view/2479


Кўрамиз, бу қарор президентнинг қозоғдагина қолиб кетаверадиган қарорларидан бири бўладими, ёки у амалда ишлашга бошлайдими.