09 April 2019
14:06 - Сенсация: Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тўқаев шу йил 9 июнга навбатдан ташқари президент сайловлари тайинлади
Бир соатча аввал Қозоғистон халқига телеканаллар орқали қозоқ ва рус тилларида мурожаат қилган Президент Қасим-Жомарт Тўқаев шу йил 9 июнга навбатдан ташқари президент сайловлари тайинлаганини эълон қилди. У ўз қарорини Элбоши Нурсултон Назарбой, Бош вазир, парламент палаталарининг раҳбарлари, Конституцион Кенгаш, мавжуд сиёсий партияларнинг лидерлари билан маслаҳатлашиб қабул қилганини ҳам билдирди.

Қасим-Жомарт Тўқаевнинг ҳар бир тилда 3,5 дақиқадан давом этган ўта қисқа мурожаатида навбатдан ташқари сайлов ўтказишдан мақсад нима эканлиги тушунтирилмаган. Тахмин қилиш мумкинки, янги президент ўтган қисқа вақт ичида президентлик вазифасини бажаришга қодир эмаслигини тушуниб етган, ёки халқ сайлаган президент мақомини олиш истагида бўлган.