04 April 2019
14:20 - Kun.uz: Гулнора Каримованинг адвокати у ҳозир қаердалигини маълум қилди. “Ҳаракат”: Бу хабар эмас, масхарабозлик!

Гулнора Каримованинг швейцариялик адвокати, Женевадаги Mangeat Attorneys at Law адвокатлик идораси эгаси ва раҳбари Грегуар Манжа мижози айни дамда қаердалигини маълум қилди.

У 1 апрель куни твиттердаги саҳифасида Тошкент вилояти Зангиота тумани ҳудудидаги 21-жазони ўташ колониясига боргани ҳақида хабар қолдирган.

«Ҳозиргина Зангиотадаги 21-рақамли аёллар колониясига келдим. Мижозим билан учрашишга ҳаракат қиламан», деган у.

«Зангиотадаги 21-рақамли аёллар колониясидаги иккинчи куним», - дея ёзган у 2 апрель куни.

2017 йилнинг ёзида Ўзбекистон Бош прокуратураси Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримовнинг катта қизи Гулнора Каримова иши бўйича маълумот берган, унга кўра Гулнора Каримова 2015 йилнинг августида, яъни биринчи президент Ислом Каримов даврида қатор молиявий жиноятларда айбдор деб топилгани ва унга 5 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинлангани маълум бўлганди.

Кейинроқ Гулнора Каримовага нисбатан фирибгарлик, хорижий валютани яшириш, божхона қонунчилигини бузилиши бўйича яна бир жиноий иш қўзғатилгани маълум қилинди. Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти судининг 2017 йил 18 декабрдаги ҳукми билан унга 10 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Тергов маълумотларига кўра, Каримова жиноий шериклари ёрдамида 12та хорижий мамлакатда 1,3 миллиард АҚШ доллар, 63,5 миллион евро, 27,1 миллион фунт ва 18,5 миллион франк миқдорида активларни қонунийлаштирган.

Швейцария 2012 йили Женева ва Цюрихдаги банкларда Гулнора Каримовага қарашли экани гумонланаëтган 800 миллион франкни музлатиб қўйган. Швейцария прокуратураси бу пулнинг 686,7 миллионини мусодара қилиш ва Ўзбекистонга қайтариш тўғрисида қарор чиқарган.

Ўзбекистоннинг янги ҳукумати инсонпарварлик нуқтаи назаридан ҳамда маҳкума жиноий йўл билан орттирилган пул маблағларини қайтариш ва давлатга етказилган зарарни қоплаш мажбуриятларини ўз зиммасига олганини эътиборга олган ҳолда Гулнора Каримовага имкон беради ва жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти судининг 2018 йил 1 июлдаги ажрими билан Каримовага тайинланган жазо 5 йил муддатга озодликни чеклаш жазосига алмаштирилади.

Аммо шу йилнинг март ойи бошида Гулнора Каримова Ўзбекистонга етказилган зарарни қоплашга фаол қаршилик қилгани, шунингдек турар-жойни тарк этмаслик, алоқа ва интернет воситаларидан фойдаланмаслик каби чекловларни ҳам қўполлик билан бузгани учун уй қамоғидан умумий режимдаги колонияга ўтказилди.

Грегуар Манжа мижози Гулнора Каримова билан муқаддам икки марта - 2016 йил декабри ва 2018 йили апрелида учрашган. У 2018 йилнинг ёзида Каримова ва унинг сақланиш шароити ҳақида баъзи тафсилотларни маълум қилган, унга кўра, апрелдаги учрашуви давомида мижозининг кайфияти ўзгарувчан бўлиб қолгани, шунингдек, унинг толиққани сезилгани, қабул қилган дорилари таъсирида суҳбат давомида диққатини жамлай олмагани ҳақида ёзганди. (Бу хабар 2 апрель куни соат 20:50 да эълон қилинган "Ҳаракат")

“Ҳаркат”: Қаранг, шу ҳам хабарми? Унда айтилишича, Швецияриялик адвокат Гулнора Каримова билан кўришгани келибди ва 2 апрелда “2 кундан бери Гунора Каримова ётгани иддао қилинаётган қамоқхона олдида” эканлигини билдирибди. Аммо, у Гулнора билан кўришгани ёки кўришмагани айтилмабди. Бу масхарабозлик бўлмаса, масхарабозлик нима ўзи?

Аслида, ҳаромий Ислом Каримнинг Фуҳуша лақаби билан танилган қизи Гулнора Каримовани фақат чет эллик адвокатига эмас, бутун халққа кўрсатиш керак. Чунки, уни ҳамма билади, жиноятчи эканлигини ҳам билади, у Шавкат Мирзиёнинг 2-чи исломий никоҳли хотини эканлиги ҳақидаги миш-мишларни ҳам кўпчилик эшитган ва ҳамма унинг аҳволи билан қизиқади. Ҳозирча эса, бунақа аҳмоқона хабарларга ҳеч ким ишонмайди.