03 April 2019
22:33 - Шавкат Мирзиё шарманда бўлган кун: Осиё Тараққиёт Банкига кўра, Ўзбекистонда ЯИМ 2019 йилда 5,2%, 2020 йилда 5,5% ортармиш. Умрбод қашшоқликда қоламизми?

Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг қўғирчоқ ахборот воситаларидан бири бўлган Kun.uz Интернет нашри бугун 3 апрелда хабар беришича, Осиё Тараққиёт Банки (ОТБ) янги ҳисобот тайёрлаб, инфратузилмага юқори харажатлар, инвестиция муҳитини яхшилаш, экспортни ошириш ва қишлоқ хўжалигидаги ўсиш туфайли Ўзбекистонда иқтисодий юксалиш бўлишини, аммо кредитлар экспансияси, тезлашаётган инфляция ва жорий тўлов баланси тақчиллиги ортиши каби факторлар иқтисодимизнинг зарарига ишлашини урғулабди.

Шулардан келиб чиқиб, Осиё Тараққиёт Банки Ўзбекистонда Ялпи Ички Маҳсулот (ЯИМ) 2019 йилда 5,2 фоизга ва 2020 йилда 5,5 фоизга ўсишини прогноз қилибди.

Бизда ўртача инфляция даражаси 2017 йилда 13,7%дан 2018 йилда 17,9%гача кўтарилганди, энди 2019 йилда 16%, 2020 йилда 14% бўлармиш, яъни бироз тушармиш. Товарлар экспортининг ўсиши 2019 йилда 10% ва 2020 йилда 12% бўлармиш.

Қаранг, ҳамма рақамларда ўсиш бор, аммо фақат бизда эмас, бутун дунёда шунақа. Қолверса, унутмайликки, бизда Ялпи Ички Маҳсулот 2018 йилда 5,9% ортиши айтилган эди, йил охирида шундай бўлгани тан олингани йўқ. Яна унутмайликки, бизда Киши бошига Ялпи Ички Маҳсулот ривожланган давлатларни қўйиб туринг, ҳатто Россия ва Қозоғистондан 7-10 баравар, яъни 700-1000 фоиз кам. Аҳолининг ўртача ойлиги бўйича ҳам шунча орқадамиз. Агарда у мамлакатларда ЯИМ ўсмай қолса ҳам, бу кетишда уларга етиб олишимиз учун 100 йилдан кўп вақт керак.

Хўш нима қиламиз, умрбод қашшоқликка кўникамизми? Йўқ, Шавкат Мирзиё содда ўзбек халқини лақиллатиб, косметик ислоҳотлар қилиш билан овора, иқтисодимизни кескин кўтарадиган фундаментал ислоҳатлар билан шуғулланиш керак.

Шу муносабат билан аввалари ҳам кўп марта айтган фикрларимизни такрорлаймиз. Мавжуд режимни қуруқ гаплар билан ватан ҳамда халқнинг муаммолари устида ўйлашга ва жиддий ишлар қилишга мажбур қилиб бўлмайди. Демак, халқ майдонларга чиқиб, мавжуд режимдан Ўзбекистонда ФУНДАМЕНТАЛ СИЁСИЙ ВА ИҚТИСОДИЙ ИСЛОҲОТЛАР ўтказишни талаб қилиши керак.

Фундаментал сиёсий ислоҳотларнинг марказида, “Бирлик” Партияси ва унинг жарчиси бўлган “Ҳаракат” Агентлиги йиллардан бери тўхтамасдан такрорлаётгандек, давлатни демократиялаштириш, қўғирчоқ Олий Мажлис ва қўғирчоқ партиялардан тозаланиш, ҳақиқий демократик мухолифат иштирокида сайловлар билан Олий Мажлисни янгилаш, ошкоралик ва сўз эркинлигига йўл бериш каби ғоялар ётади.

Фундаментал молиявий-иқтисодий ислоҳотларнинг марказида эса, тўла бозор иқтисодиётига ўтиш, биринчи навбатда, катта бойлар, яъни инвесторлар синфи яратиш йўлига Ислом Карим ва Шавкат Мирзиё қўйган жинояткорона тўсиқларни олиб ташлаш ғояси борлигини урғулаш ҳам муҳимдир. Чет эллик инвесторлардан фойда кам бўлади, чунки, улар авваламбор ўз фойдаларини ўйлайдилар. Ўзимизнинг инвесторларимиз синфини яратиш шарт.

Бундай фундаментал ислоҳотларни амалга ошириш учун тажрибали давлат арбоби, аввалги Бош вазир ўринбосари Рустам Азимни жойига қайтариш керак.

Ўта мураккаб ва қоришиқ бўлган фундаментал ислоҳотларни “Бирлик” каби ҳақиқий демократик партияларнинг иштирокисиз мавжуд режимнинг ўзи қилолмайди. Шундай экан, Президент Шавкат Мирзиё “Толибон” каби террорист ташкилотлар билан эмас, “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси билан музокаралар олиб бориш ва бирга ишлашни ўйлаши керак. Бошқа йўл йўқ.