02 April 2019
06:40 - Россия ва Эроннинг бечора президентлари мазах қилиб, Туркиянинг сайловларда енгилган бечора президентини ғалаба билан табриклабдилар. Европа Иттифоқи эса кулмоқда! Турк Дунёсичи?

Россия, Эрон ва Туркияда ҳукмронлик қилаётган режимларнинг қўғирчоқ ахборот воситалари хабар қилишича, кеча 1 апрель куни пешиндан кейин Россия Президенти Владимир Путин ва Эрон Президенти Ҳасан Рухоний Туркия Президенти Ражаб Эрдўғанга телефон қилиб, уни маҳаллий ҳокимларни сайлаш бўйича 31 мартда ўтказилган сайловлардаги ғалабаси билан табриклабдилар. Кеча пешиндан кейин Марказий Сайлов Комиссияси ҳамма сайлов участкаларидан келган протоколларни кўриб чиқиб, сайловнинг ниҳоий бўлмаган натижаларига кўра, сайловда қатнашан партияларга берилган овозларнинг қуйидаги фоизларини эълон қилганди:

Адолат ва Тараққиёт Партияси – 44,31%
Жумҳурият Халқ Партияси – 30,11%
Яхши Партия – 7,45%
Миллиётчи Ҳаракат Партияси – 7,31%
Халқларнинг Демократик Партияси - 4.24%
Саодат Партияси – 2,71%
Бошқа майда партиялар – 2.88%

Сайловларда “Жумҳур Иттифоқи” коалициясида бирлашиб қатнашган Адолат ва Тараққиёт Партияси ҳамда Миллиётчи Ҳаракат Партияси биргаликда 51,62% овоз олганларини ростдан ҳам ғалаба сифатида кўриш мумкин. Аммо, аввалги сайловларда Туркиянинг 6 та буюк шаҳарларидан 5 тасида Адолат ва Тараққиёт Партияси ғалаба қозонган эди. Бу сафар эса 5 та буюк шаҳарда, Истанбул, Анқара ва Измир ҳам уларнинг ичида, Жумҳурият Халқ Партияси ғалаба қозонди, 6-чи буюк шаҳар Бурсада Адолат ва Тараққиёт Партияси бор-йўғи 2 фоизча кўпроқ овоз олиб ғалаба қозонди.

Демак. Ражаб Эрдўғанни унинг Адолат ва Тараққиёт Партияси биттагина буюк шаҳарда ва мамлакатдаги вилоятларнинг ярмисидан камида ғалаба қозонгани билан табриклаш, ростдан ҳам, уни мазах қилиш бўлиб кўринмоқда.

Жойи келгани учун эслатиш керакки, Туркиядаги сайловларни кузатган Европа Иттифоқининг делегацияси раҳбари Эндрю Даусон (Andrew Dawson) “Жумҳурият” газетасига шундай дебди: “Сайлов кампаниясини олиб бориш учун ҳамма партияларга бир хил имконятлар берилмаганини, давлат имкониятлари биттагина партия учун ишлатилганини, сайловлар адолатли ва эркин бўлмаганини кўрдик. Сайловда сайловчиларнинг 84 фоизи қатнашгани Туркия халқи демократия истаётганининг яна бир кўрсатгичидир.”

Кўриниб турибдики, агар сайловлар ҳақиқий демократик принциплар асосида ўтказилса эди, унда мухолифат, яъни “Миллат Иттифоқи” коалицияси ғалаба қозонарди.

Бугун Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон ва Озорбайжон президентлари ҳам Ражаб Эрдўғанни табриклашга ўтишса, Турк Дунёсининг шармандаси чиқади.

Расмда – Эрон, Россия ва Туркия президентларининг аввалги учрашувлардан бирида бирлашишлари.