01 April 2019
21:24 - Ўзбекистон Марказий Банки сўмнинг бошқа валюталарга нисбатан 2 апрелда кучга кирадиган курсларини эълон қилди, cўмнинг курси яхшигина тушибди

Марказий Банк сўнги йиллардаги анъанасини давом эттириб, 2019 йил 2 апрелдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматларини эълон қилди. Мана баъзибир валюталарнинг сўмга нисбатан тайинланган янги ва аввалги ҳафтадаги (қавс ичида) курслари:

1 АҚШ доллари – 8419,62 сўм (8389,97 сўм)

1 ЕВРО – 9444,29 (9491,57)

1 Россия рубли – 128,14 (129,72)

1 Хитой юани – 1254,56 (?)

1 Жанубий Корея вони - 7,41 (?)

1 Туркия лираси - 1519,65 (?)

Кўриб турибмизки, долларнинг курси 29,65 сўмга ортган. Россия рубли ва евронинг курси бироз тушибди. Бошқа валюталарнинг курсида қандай ўзгаришлар бўлганини аниқлай олмадик.

Эслатиш керак, ўтган йилнинг 1-чи ярмида сўмнинг курси кескин кўтарилган, аммо, йилнинг 2-чи ярмида ўпирилиб тушган эди. Бу йил бечора сўмимиз ҳозироқ тушиб бормоқда. Демак, ишлар аввалги йилдагидан ҳам чатоқ.

Табиий, валюта қийматларини белгилаш чоғида Марказий Банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини ҳам олмаган.