01 April 2019
17:26 - Украинада президент сайловларининг 2-чи тури 21 апрелда бўлади

Кеча 31 март куни Украинада бўлиб ўтган сайловларнинг ниҳоий натижалари ҳали йўқ. Шу соатларгача Маркази Сайлов Комиссияси тарафидан сайлов участкалари протоколларининг 80 фоизи кўриб чиқилди. Маълум бўлишича, шоумен Владимир Зеленскийга овоз берганларнинг фоизи 30,40. Жорийдаги Президент Петр Порошенко 16,03% овоз билан 2-чи ўринда. Юлия Тимошенкога 13,24% фоиз сайловчи овоз берибди.

Украина оммавий ахборот воситаларининг фикрича, 21 апрель куни бўладиган 2-чи тур сайловларига Владимир Зеленский ва Петр Порошенко чиқади.

“Ҳаракат”нинг фикрича, 2-чи турда Петр Порошенко ғолиб чиқади. Қолаверса, Юлия Тимошенко ўз мағлубиятини тан олиб бўлди, буни Петр Порошенко уюштирганини иддао қилиб, унга қарши кураш бошлаганини ҳам эълон қилди.