16 March 2019
01:40 - Тошкентда кўп тармоқли “Humo Arena” муз саройи очилди, маросимда Шавкат Мирзиёдан ташқари Россиянинг санъат дунёси юлдузлари қатнашдилар
Кеча Тошкент шаҳрида кўп тармоқли “Humo Arena” муз саройининг тантанали очилиш маросими бўлгани, у ерда Ўзбекистон давлат мадҳияси янграб, мамлакат байроғи кўтарилгандан кейин, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё нутқ сўзлагани оммавий ахборот воситалари тарафидан хабар қилинди. Россия санъат дунёсининг Филип Киркоров, Николай Басков каби юлдузлари ҳамда маҳаллий артистлар ва спортчилар иштирокида катта тамоша кўрсатилгани ҳам хабарларда айтилмоқда.

“Humo Arena” саройидаги 12 минг 500 ўринли асосий майдон трансформация усулида қурилган, уни қисқа вақтда қайта жиҳозлаш, ўриндиқлар сонини ошириш ёки камайтириш мумкин. Бу хоккей, фигурали учиш, шорт-трек, кёрлинг каби қишки спорт турлари билан бирга кураш, бокс, мини-футбол, баскетбол, волейбол, таэквондо бўйича мусоқабалар ўтказиш, шунингдек, концерт, шоу, кўргазма, конференция ва бошқа маданий тадбирлар ташкил этиш имконини беради. Бу саройини қуришга тахминан 175 млн евро сарфлангани ҳам хабарларда айтилгапн.

Ҳеч шубҳасиз, Тошкентда йиллар аввал бузиб ташланган қишки спорт залидан кейин бундай муз саройининг яратилиши пойтахтни янада чиройлироқ қилади, Ўзбекистон спорти тарихида янги саҳифа очилади.