15 March 2019
08:41 - АҚШ Давлат Департаменти жаҳон давлатлари 2018 йилда инсон ҳуқуқларини амалда қандай ҳимоя қилганлари ҳақида ҳисоботини эълон қилди: Ўзбекистон – катта зиндон!
Давлат Департаментининг жаҳон давлатларида инсон ҳуқуқлари 2018 йилда қандай ҳимоя қилингани ҳақидаги ҳисоботи 13 май куни тақдим этилди. Тақдим маросимида Давлат Котиби Майк Помпео қисқа нутқ сўзлади, журналистларнинг саволларига жавоб берди.

Бу ҳисобот Давлат Департаментининг сайтида тўла эълон қилинди. Ҳисоботда давлатлар алфибо бўйича жойлаштирилган. Ўзбекистон ҳақидаги ҳисобот 30 саҳифадан иборат. Унинг бошланишидаёқ, Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг (ЕҲХТ) Демократик Институтлар ва Инсон Ҳуқуқлари Бюросига асосланиб, 2016 йилдаги президент сайловларида “миллий қонунлар ва ЕҲХТ олдидаги мажбуриятлар қўпол равишда бузилгани, рақаботчилик ва сиёсий альтернативалар бўлмагани” уруғуланади. 2014 йили ўтказилган парламент сайловлари ҳам халқаро стандартлардан узоқ бўлгани айтилган.

Ҳисоботда инсон ҳуқуқлари бўйича ҳамма соҳалар анализ қиинган, аниқ рақамлар ва фактлар билан инсон ҳуқуқлари масаласида Ўзбекистоннинг ғариб аҳволи тўла ёритилган. Яъни, “Бирлик” Партияси ва унинг жарчиси “Ҳаракат” Агентлигининг “Ўзбекистон - катта зиндон” эканлиги ҳақидаги фикри тўла тасдиқланган.