11 March 2019
07:50 - Иброҳим Ҳаққулнинг сафсатаси: Одамлардаги ички қўрқув, адабиётдаги саёзлик ва “лаббайчи” раҳбарлар сабабли аҳволимиз дабадала. “Ҳаракат”: Ўзбеклар миллат сифатини йўқотганлари асосий сабабдир!
Ўзбекистондаги сон-саноқсиз қўғирчоқ ахборот воситаларидан бири бўлган Kun.uz Интерент нашри 2019 йил 9 март куни адабиётшунос олим, филология фанлари доктори Иброҳим Ҳаққул билан суҳбат ўтказибди. Суҳбатнинг асосий мазмуни – Ўзбекистон давлати ва аҳолиси ғариб аҳволда эканлиги, бунинг сабабчиси - одамлардаги ички қўрқув, адабиётдаги саёзлик ва “лаббайчи” раҳбарлар кўпайиб кетганлиги деб топилгани.

Бу мавзу ростдан ҳам Ўзбекистон ва халқи учун жуда муҳим. Аммо, Иброҳим Ҳаққул фақат ва фақат сафсатабозлик билан шуғуллангани туфайли, бу суҳбат мутлақо фойдасиз бўлиб қолган.

Аммо биз бу фойдасиз суҳбатни усталик билан ватан ва миллат учун муҳим бўлган йўналишга буриб юбормоқчимиз. Авваламбор мамлакатимизнинг ғариб аҳволини қисқа ифодалаш керак.

- Қайта қуриш йиллари ташкил этилган “Бирлик” Халқ Ҳаракатининг кураши натижасида 1989 йил 21 октябрда ўзбек тили давлат тили бўлди, кейин СССР парчаланиб Ўзбекистон мустақилликка қовушди. Аммо, Лубянка тарафидан бошимизга ўтқазилган тожик аслли ҳаромий Ислом Карим демократлар ичида бирлик йўлигидан, хоинлар етарлича борлигидан фойдаланиб, Сталин замонини эслатувчи диктатурани тиклаб олди. Мустақиллик учун курашганлар юрт ташқарисига қочиб жон сақлашга мажбур бўлдилар, ҳозир ҳам чет элларда яшамоқдалар.

- Ҳар қандай давлат иқтисодиётининг асосий кўрсатгичи бўлган Киши бошига Ялпи Ички Маҳсулот, демак, аҳволининг ўртача ойлиги бўйича ҳам, дунёнинг ривожланган мамлакатларидан 30-40 баравар орқада эканлигимизни қўйиб туринг, ҳатто собиқ СССРдаги республикалардан (Қирғизистон ва Тожикистондан ташқари) кўп марта орқадамиз. Шу сабабли сони миллиондан кўп бўлган ватандошларимиз ойлаб-йиллаб оилаларини ҳам кўролмасдан Россия ва бошқа мамлакатлардан қуллардек ишламоқдалар.

- 2010 йили 10-12 июнь кунлари қирғиз фашистлари ўзбекларни ТИРИКЛАЙИН ёқдилар, ўзбекнинг қиз-аёлларини подалашиб зўрладилар, ҳомиладор ўзбек аёлининг қорнини ёриб ва ҳали туғилмаган ЎЗБЕК чақалоқнинг бошини кесиб олиб, копток қилиб тепдилар, 3 кунда 300 ўзбекни ваҳшийларча ўлдирдилар. Ўшанда ҲАММА ТЕШИКЛАРИНИ ҚИСИБ ЎТИРГАН дунё ўзбеклари, жумладан, Ўзбекистон ўзбеклари миллат сифатини, одам сифатини йўқотганларини ҳаммага намойиш қилиб бўлдилар. “Бирлик” якка ўзи кўп нарса қилолмади.

- Афғонистондаги ўзбекларнинг лидери, ҳозирги Президент Ашраф Ғанининг ўринбосари (вице-президент) Абдурашид Дўстим бу мамлакатдаги пуштунлар/тожиклар альянсининг босими остида аввал Туркияга қочиб кетди, уни алдаб қайтариб келдилар ва ҳозир уй қамоғига ташладилар. Дунё ўзбеклари, муҳим бўлгани, Ўзбекистон ўзбеклари яна ҳамма тешикларини қисиб ўтирибдилар.

- СССР парчалангандан кейин, Қозоғистон ва Қирғизистонда ўзбек мактабларини бекитиб ташлаш бошланганди. Дунё ўзбеклари, муҳим бўлгани, Ўзбекистон ўзбеклари яна жим ўтирибдилар.

Ўзбекларнинг шу аҳволга тушишига, сафсатабоз Иброҳим Ҳаққул айтаётгандек, одамлардаги ички қўрқув, адабиётдаги саёзлик ва “лаббайчи” раҳбарлар сабабчи бўлмади. Бу факторлар ҳам ўз ролини ўйнади, аммо асосий сабаб - ЎЗБЕКЛАР МИЛЛАТ сифатини йўқотиб, оддий подага айланганларидир.

Айнан шундай фойдаланган Ислом Карим Ўзбекистон ва халқини ўлимга қараб судраш билан шуғулланган эди. Унинг қўлида 13 йил Бош вазир бўлиб, кейин ҳокимиятни ноқонуний равишда қўлга олволган Шавкат Мирзиё ҳаммани лақиллатиб ва мамлакатда косметик ислоҳотлар ўтказиб, аслида, Ислом Каримнинг ишини давом эттирмоқда.

Эй, ўзбеклар, кўзингизни очининг, бундай ҳокимият билан келажагимиз йўқ. Ўзбекистонда кичик тадбиркорликка йўл берилган бўлса ҳам, давлатимизнинг иқтисодиёти ҳалигича социалистик иқтисодиёттир. Социалистик иқтисодиёт ўлим йўли эканлигини СССР ва бошқа социалистик давлатларнинг мисолида кўриб бўлдик. Ҳозир ҳамма социалистик давлатлар, ҳатто Хитой, тўла бозор иқтисодиётига ўтиб бўлдилар. Аммо, Ўзбекистон (Куба ва Шимолий Корея каби) тўла бозор иқтисодиётига ўтмоқчи эмас ва ўлимга қараб кетмоқда.

Шундай экан, Ўзбекистон ва унинг халқини ҳозирги ғариб аҳволдан олиб чиқиш учун фундаментал сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар ўтказиш керак.

Фундаментал сиёсий ислоҳотларнинг марказида, “Бирлик” Партияси ва унинг жарчиси бўлган “Ҳаракат” Агентлиги йиллардан бери тўхтамасдан такрорлаётгандек, давлатни демократиялаштириш, қўғирчоқ Олий Мажлис ва қўғирчоқ партиялардан тозаланиш, ҳақиқий демократик мухолифат иштирокида сайловлар билан Олий Мажлисни янгилаш, ошкоралик ва сўз эркинлигига йўл бериш каби ғоялар ётади.

Фундаментал молиявий-иқтисодий ислоҳотларнинг марказида эса, тўла бозор иқтисодиётига ўтиш, биринчи навбатда, катта бойлар, яъни инвесторлар синфи яратиш йўлига Ислом Карим ва Шавкат Мирзиё қўйган тўсиқларни олиб ташлаш ғояси борлигини урғулаш ҳам муҳимдир. Чет эллик инвесторлардан фойда кам бўлади, чунки, улар авваламбор ўз фойдаларини ўйлайдилар. Ўзимизнинг инвесторларимиз синфини яратиш шарт.

Бундай фундаментал ислоҳотларни амалга ошириш учун тажрибали давлат арбоби, аввалги Бош вазир ўринбосари Рустам Азимни жойига қайтариш керак.

Ўта мураккаб ва қоришиқ бўлган фундаментал ислоҳотларни “Бирлик” каби ҳақиқий демократик партияларнинг иштирокисиз мавжуд режимнинг ўзи қилолмайди. Шундай экан, Президент Шавкат Мирзиё “Толибон” каби террорист ташкилотлар билан эмас, “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси билан музокаралар олиб бориш ва бирга ишлашни ўйлаши керак.

Маълумки, мамлакатимиз демократлари 19 март, яъни ўзбек миллати ўз тарихида биринчи марта митингга чиққан кун - МИЛЛИЙ УЙҒОНИШ КУНИнинг 30 йиллигини, шу йил 19 март куни Тошкентдаги Мустақиллик Майдонида умумхалқ байрам сифатида нишонлашга тайёрланмоқдалар. Ўша куни ватан ва миллат олдидаги ҳамма фундаментал муаммоларимизни Шавкат Мирзиё олдига қўйиш, мамлакатни демократиялаштириш ва тўла бозор иқтисодиётига ўтказишни талаб қилиш керак.