10 March 2019
17:07 - Афғонистонда 60 дан кўпроқ террорист ўлдирилибди, Шавкат Мирзиё ўша ердамиди? Исломда динида ислоҳотлар бошландими?

Бу мамлакатда инглиз тилида иш олиб борадиган Khaama Press ахборот агентлигига асосланиб тарқатилаётган хабарларга кўра, Логар, Вардақ, Гилманд, Урузғон ва Пактика вилоятларида сўнги кунларда ҳарбий-ҳаво кучлари кўмагида амалга оширилган операциялар натижасида 60 дан кўпроқ жангари, тўғрироғи, “Толибон” террористи ўлдирилибди.

Қизиқ, ўша операцияларда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё ҳам иштирок этдимикан? Ахир, айнан шу сиёсатчи “Толибон” террористлари билан тинч музокаралар ўтказиб, Афғонистонда тинчликни тиклаш мумкинлигини айтиб келмоқда-ку!

Шавкат Мирзиёга тушунтириш керакки, “Толибон” ва у каби бошқа исломий террористик ташкилотларнинг мақсади – нафақат Афғонистонда, балки, бутун Ислом дунёсида, мусулмонлар Шариат қонунлари билан яшашига эришиш. Шариатга кўра эса, мусулмон эркаклар 3 та хотинли бўлишга ҳақлари бор, майда ўғриларнинг кафти кесилиши, каттароқ жиноят қилганлар тош бўрон қилиб ўлдирилиши керак. Бундан ҳам муҳими, давлат исломий бўлиши, исломий давлатлар Халифаликка бирлашиши, келажакда бутун инсоният мусулмон бўлиши керак.

АҚШ ва Афғонистондаги ҳокимият, қолаверса, бутун инсоният бундай талабларни мутлақо қабул қилолмайди ва қабул қилмайди. Шундай экан, Афғонистондаги урушни ва ислом терроризмини қандай қилиб сиёсий йўллар билан ҳал этиш мумкин? Бундай мақсадга эришининг ягона йўли, “Бирлик” Партияси ва унинг жарчиси бўлган “Ҳаракат” Агентлиги йиллардан бери айтиб келаётганидек, Ислом динида фундаментал ислоҳотлар ўтказиш ва Ислом дини дунёвийлик/секуляризм принципини тан олишига эришишдир.

Ана ўшанда ислом терроризми ўз-ўзидан йўқ бўлади. Тушундингизми, жаноб Шавкат Мирзиё?