10 March 2019
08:21 - Қизиқ: Россиялик таниқли хонанда Эмин Агаларов Тошкентда концерт берди. У озорбайжон эканлигини билмайдиганлар борми?
Россиялик таниқли хонанда Эмин Агаларов кеча 9 мартда “Халқлар дўстлиги” саройида концерт берди, дейилади Daryo.uz cайтининг хабарида. Унинг концертига тўрт мингдан ортиқ томошабин ташриф буюрибди.

Концертда Эминга ўзбекча тўн ва дўппи совға қилинган. Шунингдек, хонанда ўзбек нони билан меҳмон қилинган.

Daryo.uz cайтининг хабарида айтилмаган баъзи фактларни биз тилга олмоқчимиз, биз ҳаммга яна бир бор эслатмоқчимиз. Гап шундаки, россиялик доллар миллиардернинг ўғли, демак, ўзи ҳам миллиардер бўлган Эмин Агаларовнинг миллати озорбайжондир. Яъни, у биз каби туркий миллат вакилидир. Шу сабабли, бу хабар ўзбеклар учун жуда муҳимдир. Яна эслатиш керакки, Эмин ҳозирги Озорбайжон Президенти Илҳом Алиевнинг қизига уйланган эди, фарзандлари ҳам бор. Аммо, бир неча йил аввал улар ажрашдилар, аммо ўзаро дўстона алоқалари давом этмоқда.

Дарвоқе, Эмин Тошкентнинг диққатга сазовор жойларини айланишга ҳам улгурибди. Хонанда Тошкентга биринчи марта келганини, энди тез-тез концерт дастури билан ўзбекистонлик мухлисларини хурсанд қилишини ҳам айтибди.