09 March 2019
20:50 - “Ҳаракат” хатқутисидан: Қирғиз миллатчилари Ўзбек масжидларида Ўзбекча маъруза қилишни тақиқлашди. “Ҳаракат”: Ўзбеклар кўзингизни очинг, майдонларга чиқиш вақти келмоқда!

Исмини айтмаган ўқувчимиз бизга расмда кўраётганингиз ҳужжатни юборибди. Қирғиз тилида ёзилган бу ҳужжат, қирғизларнинг қайсидир даражадаги муфтисининг қарори бўлиб, бизга юборилган хатда айтилишича, бу қарор Ўзбек масжидларида Ўзбек тилида маъруза қилишни тақиқлайди.

Бу қарорнинг ҳайрон қоладиган жойи йўқ. Ҳамма биладики, Тожикистонда бир маҳаллар ҳукуматни қўлга олишга кучи етадиган даражага кўтарилган Маҳмуд Худайбердиев, тахмин қилиш мумкинки, тожик аслли ҳаромий, Ўзбекистон Президент Ислом Каримнинг ёрдамида йўқ қилинди, дунё ўзбеклари ҳамма тешикларини қисиб ўтирдилар.

2010 йили қирғиз фашистлари ўзбекларни ТИРИКЛАЙИН ёққанларида, ўзбекнинг қиз-аёлларини подалашиб зўрлаганларида, ҳомиладор ўзбек аёлининг қорнини ёриб ва ҳали туғилмаган ЎЗБЕК чақалоқнинг бошини кесиб олиб, копток қилиб тепганларида, 3 кунда 300 ўзбекни ваҳшийларча ўлдирганларида ҲАММА ТЕШИКЛАРИНИ ҚИСИБ ЎТИРГАН дунё ўзбеклари, жумладан, Ўзбекистон ўзбеклари миллат сифатини, одам сифатини йўқотганларини ҳаммага намойиш қилиб бўлдилар.

Афғонистондаги ўзбекларнинг лидери, ҳозирги Президент Ашраф Ғанининг ўринбосари (вице-президент) Абдурашид Дўстим Афғонистондаги пуштилар/тожиклар альянсининг босими остида аввал Туркияга қочиб кетди, уни алдаб қайтариб келдилар ва ҳозир уй қамоғига ташладилар. Дунё ўзбеклари, муҳим бўлгани, Ўзбекистон ўзбеклари яна ҳамма тешикларини қисиб ўтирибдилар.

СССР парчалангандан кейин, Қозоғистон ва Қирғизистонда ўзбек мактабларини бекитиб ташлаш бошланганди. Дунё ўзбеклари, муҳим бўлгани, Ўзбекистон ўзбеклари яна жим ўтирибдилар.

Ўз вақтида Ислом Каримдан қўрққан Ўзбекистон ўзбеклари қисиб ўтиргани иддао қилинарди. Аммо, ҳозир нима бўлмоқда?

Шавкат Мирзиё ноқонуний равишда ҳокимиятни қўлга олволгач, ўзбекларни ҳимоя қилиш учун ҳеч нарса қилмади. Аксинча, Қирғизистонга бориб, қирғиз фашистларининг ўзбекларга нисбатан қонхўрлигига кўз юмммоқчи эканлигини намойиш қилди ва шу сабабли унга Қирғизистон ордени берилди.

Воқеалар шундай экан, Қирғизистонда Ўзбек мачитларида Ўзбекча маъруза қилиш тақиқланиши – қирғиз фашистлари ҳукмронлик қилаётган Қирғизистонда ўзбек миллатига қариши сиёсат давом этаётганининг яна бир кўрсатгичидир.

Ўзбеклар кўзинигиз очинг. Ҳозир Лубянканинг топшириғи билан Ўзбекистон ва ўзбек миллатини йўқ қилиш ҳаракати давом этмоқда. Қисиб ўтираверсак, ватан ҳам, халқимиз ҳам йўқ бўлади. Демак, майдонларга чиқиб, ўзбек миллати бор эканлигини кўрсатиш керак.

Маълумки, шу йил 19 март куни – Миллий Уйғониш Кунининг 30 йиллигини Тошкентдаги Мустақиллик Майдонида байрам қилиш учун тайёргарлик кўрилмоқда. Ҳокимликка бу ҳақда билдириш аризаси берилган. Ўзбекларни ва ўзбек миллатининг тақдирига бефарқ бўлмаган ҳаммани 19 март куни Мустақиллик Майдонига таклиф қиламиз. Ўша байрамда ўзбек миллатининг тақдири билан боғлиқ бўлган муаммоларни ҳам муҳокама қилишимиз мумкин бўлади.