04 March 2019
16:21 - Абдулла Арипга савол: Нимага Вазирлар Маҳкамаси 2018 йилнинг иқтисодий натижаларини муҳокома қилмаяпти?

Ислом Карим замонида ҳар йили январь ойида Вазирлар Маҳкамасининг махсус мажлиси ўтказиларди. Бундай мажлислар ҳақидаги хабарларда ўша пайтдаги Бош вазир Шавкат Мирзиёнинг бор-йўқлиги ҳам тилга олинмасди, аммо Ислом Каримнинг Ўзбекистонда ҳамма нарса “Во!”лигини кўрсатувчи оламшумул нутқи эълон қилинарди. Тожик аслли ҳаромий Ислом Карим бизда ҳар йили Ялпи Ички Маҳсулот ҳажми дунёда энг катта ўсиш (8-9 фоиз) кўрсатгани билан мақтанарди.

Бу анъанани Шавкат Мирзиё ҳам давом эттирди. Масалан, 2017 йил натижалари бўйича бизда Ялпи Ички Маҳсултнинг умумий ҳажми тахминан 55 млрд доллар, Киши бошига ЯИМ эса тахмина 1,5 минг доллар бўлгани эълон қилинган эди.

Солиштириш учун айтиш керакки, Қозоғистонда 2017 йил натижалари бўйича ЯИМ тахминан 140 млрд доллар, Киши бошига ЯИМ эса 8837 доллар бўлганди. Қаранг, 2014 йили Ғарб Россияга қариши киритган санкциялар натижасида нефтнинг нархи кескин тушиб кетгани сабабли Қозоғистоннинг иқтисоди кўрсатгичлари ҳам кескин тушиб кетган бўлса-да, кечагина отдан тушган қозоқлардан қанчалик орқадамиз.

Хўш, 2018 йилда нима бўлди? Эслатиб ўтамиз, Олий Мажлис 2017 йилнинг охирида 2018 йил учун Давлат Бюджетини бор-йўғи 7,7 млрд доллар, ЯИМ ҳажмини бор-йўғи тахминан 36 млрд доллар деб белгилаган эди. Натижа нима бўлгани ҳалигача эълон қилингани йўқ.

2 кун аввал Наманганга сафар қилган Шавкат Мирзиё дўконларга кириб нархларни текширгани хабарларда айтилди. Аммо, давлатимизнинг аҳволини кўрсатадиган глобал рақамлар, яъни Давлат Бюджети ва ЯИМ ҳажми билан нимага ҳеч кимнинг иши йўқ? Дарвоқе, 2019 йил учун ЯИМ ва Давлат Бюджети қачон ва қандай ҳажмларда белгиланган?

Жаноб Абдулла Орип, Сиздан Бош вазир сифатида бу саволларга жавоб беришни талаб қиламиз. Жавоб бўлмаса, Шавкат Мирзиёга мурожаат қилишга мажбур бўламиз. Айнан у киши 2018 йил учун тайёрланган Давлат Бюджетини каламишлар тайёрлагани устидан кулган бўлса ҳам, кейин уни ҳеч қандай ўзгаришсиз тасдиқлаган эди-ку! 2019 йил учун ҳам шундай бўлдими?