02 March 2019
21:41 - Ишониш қийин: Россиялик ўзбек аслли миллардер Алишер Усмонов Намангандаги “Обод қишлоқ” дастури учун 50 млн доллар ажратганмиш
Кеча ярим кечасига яқин Kun.uz сайти Шавкат Мирзиё Наманган шаҳрида вилоят фаоллари, вазирлик ва идоралар раҳбарлари, нуронийлар, тадбиркорлар, ёшлар иштирокида ўтказилган йиғилишда россиялик ўзбек аслли доллар миллардери Алишер Усмонов шу вилоятдаги “Обод қишлоқ” дастурини амалга ошириш учун 50 миллион доллар миқдорида беғараз ёрдам ажратмоқчи эканлигини айтгани ҳақида хабар тарқатибди.

Хабарда Шавкат Мирзиёев 2018 йилнинг 29 августида асли наманганлик бўлган Алишер Усмоновни “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан мукофотлаш ҳақида фармон имзолагани ва 31 август куни Алишер Усмонов ушбу орденни Президентнинг шахсан ўзидан қабул қилиб олгани ҳам эслатилади.

Ҳеч шубҳа йўқки, Алишер Усмонов биттагина вилоят учун бунча пул ажратмайди. Обрўси кун сайин тушиб бораётган Шавкат Мирзиё бунақа ёлғон хабарлар тарқатишнинг устаси бўлиб қолганини эса, ҳамма билади. Тахмин қилиш мумкинки, Алишер Усмонов Шавкат Мирзиёнинг шахсий илтимоси билан Наманганга тахминан ярим миллион долларлик садақа беришга рози бўлган, аммо буни ҳам бериши ҳали номаълум.

Аммо, вақти келади, Ўзбекистонда ҳокимиятга демократлар келгач, Алишер Усмонов ўзининг асл ватанига миллиардлаб долларлик ёрдамлар беради.