02 March 2019
16:32 - Покистон Кашмир устида уриб туширилган Ҳиндистон учоғининг учувчисини Ҳиндистонга қайтариб берди, аммо аҳвол ўша-ўша дабдала. Шавкат Мирзиё қаерда?

Расман Ҳиндистонники бўлса ҳам, амалда Покистонники бўлиб қолаётган Кашмир устида шу кунларда Покистон қўшинлари 2 та Ҳиндистон учоғини, Ҳиндистон 1 та Покистон учоғини уриб туширгани ҳаммага маълум. Кеча Покистон уриб туширилган ўша учоқлардан биттасининг тирик қолган учувчисини Ҳиндистонга қайтариб берди. Аммо, аҳвол ўша-ўша ёмон. Россия Мудофаа Вазири Шойгу ҳиндистонлик ҳамкасби билан телефонда ҳам гаплашибди. Ҳиндистоннинг фикри эса аввалгидек қолмоқда: “Бошқалар бу ишларига аралашмасинлар. Ҳамма нарсани ўзимиз ҳал қиламиз”.

Иккита ядровий давлат Кашмир масаласини ўзлари ҳал қилишлари мумкин. Аммо, тарафлар ядровий бомбаларни ишлатилишга бошласалар, фақат бу икки мамлакатнинг эмас, бутун дунёнинг аҳволи дабдала бўлади-ку.

Террористларнинг “Толибон” ташкилоти билан музокаралар олиб бориб, Афғонистондаги урушни тинч йўллар билан битириш мумкинлигини гапираётган Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё қаерда? У Покистон-Ҳиндистон жанажали масаласида нима дейди? Бу расмдаги покистонликларнинг намойишини у ҳам кўраяптими?