02 March 2019
01:17 - 2018 йилда 14 миллионга яқин ўзбекистонлик чет элга чиққанига ишонасизми?
Ўзбекистондаги тожиклар режимининг қўғирчоқ ахборот воситаларидан бири бўлган Kun.uz сайти хабар қилишича, Сенатнинг Мудофаа ва Хавфсизлик Масалалари Қўмитаси раиси, яъни кадда-Сенатор Фаррух Дадахўжаев (расмда) 2018 йилда 14 миллионга яқин Ўзбекистон фуқароси чет элга борганини маълум қилганмиш.

У шундай дебди: “Чет давлатларга чиқаётган фуқароларимиз сони йилдан-йилга кескин ошиб бормоқда. Хусусан, 2016 йилда 5 миллион 310 минг нафар, 2017 йилда 6 миллион 823 минг нафар ва 2018 йилда 13 миллион 838 минг фуқаро хорижга чиққан”. Уларнинг аксарияти, Қозоғистон, Россия, Туркия, Жанубий Корея, Хитой ва бошқа давлатларга боришган.

Қаранг, Ўзбекистон аҳолисининг сал кам ярми ўтган йили четга чиқибди. 2018 йилда чет элга чиққанлар сони 2017 йилга нисабатан 2 бараварга (!!!) ортибди. Шунга ишонадиган аҳмоқ топилармикан?

Айнан шу каби саволлар бўлишидан қўрққан Kun.uz сайтининг мухбири Ўзбекистон Президентининг 2017 йил 16 августдаги фармонида 2021 йилнинг 1 январига қадар Ўзбекистон фуқароларига кириш визаларини расмийлаштириш талаб этилмайдиган давлатларга 2011 йилги намунадаги биометрик паспорт билан чиқиш мумкинлиги белгиланганини, муддати ўтмаган хорижга чиқиш рухсатини берувчи стикер ёпиштирилган 2011 йилги намунадаги биометрик паспорт эгалари ҳам 2021 йилга қадар чет элга чиқиши мумкинлигини урғулаган.

Бизда аҳолининг сал кам ярмиси балоғот ёшига етмаган ёшлар эканлигини, аҳолининг катта қисми шундай қашшоқки, Ўзбекистонда оиласини боқишга етарли пул тополмаслиги туфайли чет элларда ишлашга кетаётганини ҳисобга олсак ҳам, аҳолининг сал кам яримиси 2018 йил ичида чет элга чиққанига ҳеч қандай аҳмоқ ҳам ишонмайди.

Фараз қилайлик, кадда-Сенатор келтирган рақам тўғри, демак, Ўзбекистон ростдан ҳам ўлаётган давлат эканлиги исботланади-ку. Шундай бўлса, кадда-Сенаторнинг ўзи ва Kun.uz сайтининг мухбири аҳолининг жуда катта қисми ўз мамлакатида бур бурда нонга пул тополмасдан чет элда ишлашга мажбур бўлаётгани ҳақида дод-вой солишлари ва Шавкат Мирзиёнинг тожиклар режимини Ўзбекистон давлати ва халқининг ғариб аҳволи билан яқиндан шуғулланишга, бу йўналишдаги ўз режаларини очиқлашга чақиришлари керак эдику!

Нимага бундай қилишмади? Бу кадда-Сенатор ва қўғирчоқ мухбир Шавкат Мирзиёнинг тожиклар режимидан шунчалик қўрқишадими?