02 March 2019
00:31 - Хоҳ ишонинг, хоҳ ишонманг: 2017 йил якунлари бўйича Ўзбекистонда 89,9 тонна олтин қазиб олинган, бунинг нархи ЯИМнинг 10 фоизини, Давлат Бюджетининг ярмини ташкил қиладику!!!

Ўзбекистондаги бошқа сайтларда кўрмадик, аммо Sof.uz сайти 2019 йил 26 февраль куни “2020−2024 йилларда Ўзбекистоннинг олтин захиралари 474 тоннага ортиши мумкин” сарлавҳали хабар эълон қилди. Бу хабарда келтирилган рақамлар Геологик ва Минерал Ресурслар Давлат Қўмитаси томонидан 2020−2024 йилларга мўлжаллаб чиқарилган лойиҳада берилган ва бу лойиҳа жамоатчилик муҳокамаси учун фақат РУС ТИЛИДА қуйидаги адресда тарқатилган экан - https://regulation.gov.uz/ru/document/2531.

Sof.uz сайтидаги хабарда берилган шу жумла бизнинг эътиборимизни ўзига тортди: “Геология қўмитаси маълумотларига кўра, 2018 йил 1 январда Ўзбекистонда олтин захиралари 5,99 минг тоннани, 2017 йил якунлари бўйича қазиб олинган олтин миқдори 89,9 тоннани ташкил этган.”

Қаранг, биз йиллардан бери, Ўзбекистон олтин заҳираларига бой бўлса ҳам, бизда йилига қанча олтин қазиб олинаётгани, бу олтиннинг Ялпи Ички Маҳсулот ва Давлат Бюджетидаги улуши қанча эканлиги айтилмаслигидан ҳайрон бўлардик ва буни танқид қилардик. Наҳотки, бизнинг танқидларимиз Шавкат Мирзиёнинг қулоғигача етиб борди ва у олтинга оид рақамларни кўп ўқилмайдиган ахборот воситаларидан бирида номигагина эълон қилиш ҳақида кўрсатма бердими? Бўлиши мумкин.

Қаранг, 2017 йилда 89,9 тонна олтин чиқарилган бўлса, 2018 йилда ҳам тахминан шунча олтин чиқарилган. Ҳозир олтиннинг дунё бозоридаги нархи шундай: 1 унция – 1300 доллар. 1 унция эса, 31,103 граммга тенг. Демак, 1 кг = 32,15 унция ва 1 кг олтиннинг нархи бугун тахминан 42 минг доллар бўлади.

Бундан чиқди, Ўзбекистонда 1 йилда қазиб олинган 89,9 тонна олтиннинг нархи тахминан 3,8 миллиард доллардир.

Ўзбекистоннинг 2018 йилга Ялпи Ички Маҳсулот (ЯИМ) ҳажми 35 млрд 869 млн доллар, Давлат Бюджети 7 млрд 700 млн доллар этиб режалаштирилганини ҳисобга олсак, бизда қазиб олинаётган олтиннинг нархи ЯИМнинг тахминан 10 фоизини, Давлат Бюджетининг сал кам ярмини қоплайди-ку!

Агарда аввал Ислом Карим, энди Шавкат Мирзиё раҳбарлик қилаётган тожиклар режими шундай муҳим рақамларни халқдан атайлаб яшириб келаётган бўлса, бу давлат миқёсидаги ЖИНОЯТДИР. Бунга маъсул бўлган шахслар ЖАЗОЛАНИШИ КЕРАК!!!