01 March 2019
17:30 - ЎзА: Марказий Осиё қанчалик интернетлашган? Ўзбекистон бу борада қайси ўринда? “Ҳаракат”: Аҳволимиз дабдала! “Ҳаракат”: Аҳволимиз дабдала, қозоқлардан 2 баравар орқадамиз!

Бугунги кунга келиб ер юзининг аҳолиси 7,655 миллиардга етганлиги қайд этилган. Уларнинг 4,176 миллиард қисми интернет олами фойдаланувчилари ҳисобланади. Аҳолининг 3,397 миллиард нафари ижтимоий тармоқлар аъзосидир.

Мутахассисларнинг ҳисоб-китобига кўра, 5,118 миллиард одам смартфонлардан фойдаланади ҳамда уларнинг 3,179 милларди ўз телефонлари орқали ижтимоий тармоқларда алоқага чиқиши қайд этилган.

Ўзбекистон аҳолисининг 47 фоизининг интернетга уланишга доимий имконияти бор. Тожикистонда эса бу кўрсаткич 20 фоиз, Қирғизистонда 34 фоиз, Қозоғистонда 77 фоизни ташкил этади.

Мобиль интернет тезлиги Ўзбекистонда 56 фоиз, Тожикистонда 18 фоиз, Қирғизистонда 46 фоиз, Қозоғистонда 79 фоиз экани таъкидланди. Мобиль интернетда 4G, 3G кўрсаткичлари қамрови ҳам кенг тарқалиб бормоқда. Ўзбекистонда 4G тезлик қамрови 17 фоиз, 3G қамрови эса 45 фоизни ташкил этмоқда. Бу эса Марказий Осиёдаги энг кичик кўрсаткичлардандир. Қўшни давлатларда қуйидаги кўрсаткичлар келтирилади: Тожикистонда 4G-74 фоиз, 3G-90 фоиз, Қирғизистонда 4G-40 фоиз, 3G-60 фоиз, Қирғизистонда 4G-40 фоиз, 3G-60 фоиз, Қозоғистонда 4G- 69 фоиз, 3G-87 фоиз.

Марказий Осиёда интернет тезлиги ва аҳолининг тармоққа уланганлиги бўйича Қозоғистон етакчи ўринда келмоқда.

Қозоғистоннинг 14,5 миллион аҳолиси интернетдан кенг фойдаланади. Уларга йилига яна 5 фоиз аҳоли сони қўшилиб бормоқда. Айни пайтда Қозоғистон аҳолиси 19 миллион нафарни ташкил этади.

Қозоғистонликларниг 7 миллион нафари “в контате”, 5,8 миллион “инстаграм”, 5,1 миллион “фейсбук”, 2,4 миллион “одноклассники”, 1,1 миллион қисми “мой мир” ижтимоий тармоқлари аъзосидир.

Мазкур рақамлар Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида Халқаро миграция ташкилоти ёрдамида ўтказилаётган “Мигрантларнинг ҳуқуқий билимларини оширишга” бағишланган тадбирда келтирилди. Тадқиқотлар Қозоғистоннинг “Медиа стандартлар институти” томонидан ўрганилиб, тақдим этилган.

ЎзА мухбири Анора Содиқова
Олмаота шаҳридан махсус

“ҲАРАКАТ”: Аҳволимиз дабдала эканлиги қўйидаги 2 рақамдан кўриниб турибди. Қозоғистон аҳлисининг 77 фоизи, Ўзбекистон аҳолисининг эса 47 фоизигина Интернетдан фойдаланар экан. Қаранг, ҳатто шу соҳада ҳам қозоқлардан сал кам 2 баравар орқадамиз.