14 February 2019
22:48 - Ҳаромий Ислом Каримнинг набираси Ислом Карим Фуҳуша лақабли онасини озод қилишни унинг никоҳли эри Шавкат Мирзиёдан сўрабди, Демократик мухолифат нима дейди?
Аввалги Президент Ислом Каримнинг набираси, ҳозир Лондонда қочиб юрган Ислом Карим жорийдаги Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёга рус тилида Инстаграмда тарқатган хати ҳақида турли хабарлар ёйилмоқда. Нимамиш, Гулнора Каримова қамоқхонада доимий босимлар остида эмиш, уни озод қилиш керакмиш. Фуҳуша касал бўлишига қарамасдан унинг олдига докторларни ҳам, қизи Имонхонни ҳам киритмаётган эмишлар.

“Ҳаракат”нинг мухбирлари ҳам бу хатнинг асл матни билан Инстаграмда танишдилар. Жон аччиғида ва дод-фарёд руҳида хат ёзган Ислом Каримнинг асл фожеаси – у ҳақиқатни билмаслигида. Ҳақиқат шундан иборатки, биз аввал хабар берганимиздек, Тошкент тўла миш-мишларга кўра, Шавкат Мирзиё Фуҳушани ўзининг 2-чи никоҳли хотини қилиб олган.

Фуҳуша ҳозир Шавкат Мирзиёнинг уйида, иккита кундош хотин - Зироатхон ва Фуҳушахон - унчлик келишолмасалар ҳам, бир амаллаб кун кўрмоқдалар. Зироатхон буни истамаса ҳам, бошқа йўли йўқлигини тушуниб, Фуҳуша билан бирга яшамоқда. Аммо, у алам ичида, эри билан турли сафарларга чиқиш одатини тўхтатган.

Нима ҳам дердик, Ўзбекистонда икки хотинлик одат тусига кириб бўлди. Бунга Шавкат Мирзиёнинг Ислом динига тўла эркинлик бериш йўлидаги саъй-ҳаракатлари ҳам сабаб бўлмоқда. Бунинг устига, ҳозир Фуҳуша ўзининг хотини эканлигини ва Фуҳуша ўзининг уйида яшаётганини очиқлашни истамагани сабабли, уни қамоқхонада кўришни истаётганларга турли сабаблар билан рад жавоби бердирмоқда

Шундай экан, авваллари ҳам кўп марта айтилган гапларимизни қайтарамиз. Эй, ўзбеклар! Кўзингизни очинг, бунақа президент ва унинг режими, бу режимнинг қўғирчоқ ахборот воситалари билан келажагимиз йўқ. Майдонларга чиқиб, Шавкат Мирзиё ва унинг режимидан ватанимизда фундаментал сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар ўтказишни, хабарчи/журналистлардан бўлаётган воқеаларни объектив ёритишни талаб қиладиган вақт келиб бўлди.

Фундаментал сиёсий ислоҳотларнинг марказида, “Бирлик” Партияси ва унинг жарчиси бўлган “Ҳаракат” Агентлиги йиллардан бери тўхтамасдан такрорлаётгандек, давлатни демократиялаштириш, қўғирчоқ Олий Мажлис ва қўғирчоқ партиялардан тозаланиш, ҳақиқий демократик мухолифат иштирокида сайловлар билан Олий Мажлисни янгилаш, ошкоралик ва сўз эркинлигига йўл бериш каби ғоялар ётади.

Фундаментал молиявий-иқтисодий ислоҳотларнинг марказида эса, тўла бозор иқтисодиётига ўтиш, биринчи навбатда, катта бойлар, яъни инвесторлар синфи яратиш йўлига Ислом Карим ва Шавкат Мирзиё жинояткорона қўйган тўсиқларни олиб ташлаш ғояси борлигини урғулаш ҳам муҳимдир.

Бундай фундаментал ислоҳотларни амалга ошириш учун тажрибали давлат арбоби, аввалги Бош вазир ўринбосари Рустам Азимни жойига қайтариш керак.

Ўта мураккаб ва қоришиқ бўлган фундаментал ислоҳотларни “Бирлик” каби ҳақиқий демократик партияларнинг иштирокисиз мавжуд режимнинг ўзи қилолмайди. Шундай экан, Президент Шавкат Мирзиё “Толибон” каби террорист ташкилотлар билан эмас, “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси билан музокаралар олиб бориш ва бирга ишлашни ўйлаши керак.

Маълумки, мамлакатимиз демократлари 19 март, яъни ўзбек миллати ўз тарихида биринчи марта митингга чиққан кун - МИЛЛИЙ УЙҒОНИШ КУНИнинг 30 йиллигини шу йил 19 март куни Тошкентдаги Мустақиллик Майдонида умумхалқ байрам сифатида нишонлашга тайёрланмоқдалар. Ўша куни ватан ва миллат олдидаги ҳамма фундаментал муаммоларимизни Шавкат Мирзиё олдига қўямиз, тўла бозор иқтисодиётига ўтишни талаб қиламиз.