12 February 2019
22:30 - Жуда қизиқ: “Ўзбекистон” меҳмонхонасининг давлат улуши сотувга қўйилибди, уни чет эллик сотиб олса керак!

Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг қўғирчоқ ахборот воситаларидан бири Kun.uz нашри ҳеч қандай таҳлилсиз хабар қилишича, давлат “Ўзбекистон” меҳмонхонасидаги ўз улушини сотувга қўйибди. Ҳозир меҳмонхонани бошқараётган “Otel O’zbekiston” ширкати қўшма корхона бўлиб, уни акцияларининг 80,13% давлатга тегишли экан.

Хабарда айтилишича, бошланғич нарх - 33 миллион доллар. Максимал тўлов муддати - 3 йил. Харидор икки йил мобайнида 100 миллиард сўм маблағ киритиш бўйича инвестиция мажбуриятларини ўзига олиши керак. Бу маблағ меҳмонхонани модернизация ва, агар зарурат туғилса, реконструкция қилиш учун керак.

Янги мулкдор 10 йил давомида фаолиятнинг асосий турини (меҳмонхона хизматлари) сақлаб қолиши, бино ташқи кўринишини ўзгартирмаслиги ва меҳмонхонани бошқариш учун энг яхши менежерларни жалб қилиши шарт. Танловда иштирок этиш учун дастлабки нархнинг камида 15 фоизи миқдорида гаров пули киритиш лозим.

Ўз-ўзидан маълумки, Ўзбекистонда шунча ҚОНУНИЙ пули бор бўлган жисмоний ёки юридик шахс йўқ. Демак, бу меҳмонхонанини чет эллик биронта ширкатгина сотиб олиши мумкин. Шундай қилинса, Ўзбекистон ўзининг гадой давлат эканлигини яна бир марта намойиш қилган бўлади.

Эслатиш керакки, тўрт юлдизли “Ўзбекистон” меҳмонхонаси 1974 йилда қурилган ва ҳалигача шаҳарнинг энг таниқли биноларидан бири ҳисобланади. Унда 200 дан кўпроқ хона мавжуд.