09 February 2019
18:00 - Яхши хабар: Ташқи Ишлар Вазирлигининг Россиядаги Ўзбекистон фуқароларига мурожаати
Ўзбекистон Ташқи Ишлар Вазирлиги мамлакатимиз фуқароларининг мурожаатларига жавобан махсус хабар эълон қилди.

Унда қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва Меҳнат Муносабатлари Вазирлиги қошидаги Ташқи Меҳнат Миграцияси Агентлиги томонидан меҳнат миграциясида бўлиб турган ва чет элда вафот этган ватандошлар жасадини Ўзбекистон Республикасига олиб келишда амалий ёрдам кўрсатилади.

Агарда Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган яқин қариндошингиз ёки танишингиз бундай ҳолатларга тушиб қолганлиги ва ёрдамга муҳтожлиги тўғрисида маълумотга эга бўлсангиз, Россия Федерациясидаги Ташқи Меҳнат Миграцияси Агентлигининг Ваколатхонасига ёки Ташқи Меҳнат Миграцияси Агентлигига мурожаат қилишингиз тавсия этилади.

Маълумот учун:

Россия Федерациясидаги манзил: Москва шаҳри, 1-Казачий тор кўчаси, 11/2 (1-й Казачий переулок, 11/2). Мурожаат учун телефон рақами: +7-903-507-76-67.

Ўзбекистон Республикасида манзил: Тошкент шаҳри Олмазор тумани, Қамарнисо кўчаси, 1-уй.
Мурожаат учун телефон рақами: +998-71-202-33-55 (ички рақам: 16, 17). Телеграм канали: @migration_uz».

Унутмайликии, мамлакатимиз ҳукумати “Бирлик”нинг узоқ йиллардан бери бераётган таклифларини ҳаромий Ислом Каримнинг ўлимидан кейин қисман бўлса ҳам бажаришга бошлади.