09 February 2019
12:39 - Ўзбекистон Ташқи Ишлар Вазирлиги Reuters ва “Ҳаракат”га жавоб берди: Halemubieke Xiaheman келган жойига, яъни Таиландга қайтариб юборилган

Кеча Reuters, сўнгра унга асосланиб “Ҳаракат” Агентлиги - қозоғистонлик ҳуқуқ ҳимоячилари Ўзбекистон ҳукуматидан хитойлик Ҳалембек Сиаҳман (Halemubieke Xiaheman) исмли, асли қозоқ тадбиркорни Хитойга қайтариб бермасликни талаб қилаётганларини - хабар қилган эдилар.

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари “Эзгулик” Жамиятининг раиси Абдураҳмон Ташанов Ўзбекистон Ташқи Ишлар Вазирлиги бу хусусда 1 соатча аввал қуйидаги қисқа баёнотни ўз сайтида эълон қилганини билдирди. Мана ўша баёнотнинг матни:

* * * * *

Фуқаро Х.Ҳалемубиеке тўғрисида

Оммавий ахборот воситаларининг фуқаро Хиаҳеман Ҳалемубиекенинг тақдирига доир кўплаб мурожаатлари муносабати билан шуни маълум қиламизки, у мамлакатимизга Қозоғистондан келган ва “Тошкент” халқаро аэропортининг транзит зонасида бўлиб турган. У Ўзбекистон ҳудудига кирмади ва 2019 йил 9-феврал куни Бангког шаҳрига учиб кетди.

Аввалроқ у Таиланддан транзит билан Тошкент орқали Олма-ота шаҳарига борган эди.

* * * * *

Баёнотда айтилмаган бўлса ҳам, ўз манбаларимиздан ўргандикки, жаноб Хиаҳеман Ҳалемубиеке Таиланд фуқароси экан, Олма-отада қозоқлар уни Қозоғистонга киритишмабди ва у Тошкент орқали яна юртига қайтиб кетибди. У Ўзбекистонга кириш истагида бўлгани ёки бўлмагани ҳам, Хитой уни ушлаб беришни сўрагани ёки сўрамагани ҳам, бизга маълум эмас.