09 February 2019
01:26 - Масхарабозлик: Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишдаги ютуқларимиз АҚШда эътироф этилганмиш. Ҳақиқат бошқача: АҚШдаги Freedom House ташкилоти Ўзбекистонни инсон эркинликлари бўйича жаҳондаги “ёмонларнинг ёмонларидан” деб эълон қилди!
Масхарабозлиги билан танилган Kun.uz Интернет нашри кеча кечқурун “Ўзбекистоннинг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга доир ютуқлари АҚШда эътироф этилди” сарлавҳали хабар тарқатди.

Хабарда Хотин-қизлар Қўмитаси матбуот хизматига асосланиб айтилишича, Бош Вазир ўринбосари, Ўзбекистон Хотин-қизлар Қўмитаси Раиси Танзила Норбоева “Cotton Campaign” (Пахта Кампанияси) халқаро коалиция йиғилишида иштирок этиш учун АҚШга ташриф буюрган ва Вашингтон шаҳрида АҚШ президенти ёрдамчиси ўринбосари Лиза Кёртис, Давлат Котибининг Жанубий ва Марказий Осиё мамлакатлари масалалари бўйича ёрдамчиси биринчи ўринбосари Элис Уэллс, шунингдек Давлат Котибининг инсон ҳуқуқлари бўйича ёрдамчиси вазифасини бажарувчи Майкл Козак билан учрашган.

Танзила Норбоева билан алоҳида суҳбат қилган Лиза Кёртис хоним, Элис Уэллс хоним ва Майкл Козак Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларни, айниқса инсон ҳуқуқлари ҳимояси билан боғлиқ ишларни юқори баҳолашганмиш, нафақат мажбурий меҳнатни йўқ қилиш масаласида, балки диний эркинликни таъминлашда ҳам сезиларли ютуқларга эришилганини таъкидлашганмиш.

Ҳақиқат эса бутунлай бошқача. 4 кун аввал, яъни 5 февралда бош қароргоҳи АҚШда бўлган, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан шуғулланадиган ва дунё тарафидан тан олинган Freedom House (Озодлик Уйи) ташкилоти “Freedom in the world 2019” (Дунёда эркинлик - 2019») номли ҳисоботини эълон қилди. Ўша ҳисоботда жаҳондаги 196 давлатда инсон эркинликлари бўйича аҳволни кўрсатувчи рўйхат берилган. Инсон эркинликлари бўйича давлатларнинг 86таси (44%) эркин, 59таси (30%) қисман эркин, 50таси эса (26%) эркин бўлмаган деб баҳоланган.

Табиий, Ўзбекистон эркинлик бўлмаган 50 та давлатдан бири. Бундан ҳам баттари шундаки, Ўзбекистон қўшниларимиз Тожикистон, Туркманистон билан биргаликда рўйхатнинг “Ёмонларнинг ёмонлари” деб номланган қисмида турибди. Бу қисмда Шимолий Корея, Сурия, Марказий Африка Республикаси каби, ҳаммаси бўлиб, 13 давлат бор. Кўраяпсизми, Ўзбекистон инсон ҳуқуқларининг топталиши бўйича дунёнинг энг мудҳиш 13 давлатидан бири.

Нима, АҚШ давлатининг Лиза Кёртис хоним, Элис Уэллс хоним ва Майкл Козак каби расмийлари шу ҳақиқатни ҳам билмасдан, Танзила Норбоевага ёлғонларни гапиришдими? Бўлиши мумкин эмас, улар фақат ҳақиқатни гапирадиган сиёсатчилар.

Шундай экан, ёлғончилар - Бош Вазир ўринбосари, Ўзбекистон Хотин-қизлар Қўмитаси Раиси Танзила Норбоева, Хотин-қизлар Қўмитасининг матбуот хизмати ва Kun.uz Интернет нашридир. Буларнинг ҳаммаси Шавкат Мирзиё раҳбарлигида Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг қўғирчоқларидир. Қўғирчоқлар фақат ва фақат Шавкат Мирзиё ва унинг тожиклар режимига ёқадиган, халқни лақиллатишга қаратилган хабарлар тарқатиш билан шуғулланишади.

Расмда - Танзила Норбоева ва Элис Уэллс.