08 February 2019
19:11 - Сенсация: Қозоқ ҳуқуқ ҳимоячилари Ўзбекистондан қозоқ аслли Хитой тадбиркорини Хитойга экстрадиция қилмасликни талаб қилмоқдалар

АҚШнинг машҳур Reuters агентлиги хабар қилишича, қозоқистонлик ҳуқуқ ҳимоячилари Ўзбекистон ҳукуматидан хитойлик Ҳалембек Сиаҳман (Halemubieke Xiaheman) исмли, асли қозоқ тадбикорни Хитойга қайтариб бермасликни талаб қилмоқдалар.

Маълум бўлишича, 41 ёшлик бу табдиркор Тошкент халқаро аэропортидани чиқарилмаяпти. У Хитойдаги расмий номи Синцзян-Уйғур мухтор вилояти бўлган Уйғуристонда хусусий бизнес билан шуғулланган. Ҳалембек Сиаҳман ўзи Хитой хавфсизлик хизматининг босими остида қолгани, бу босим шунчалик даҳшатли бўлганки, у билан бирга ҳамкорлик қилаётган Россия ва Қозоғистонлик мижозлар у билан ишлашдан қочганларини видеода айтган. Хитой ҳозир уни Ўзбекистондан қайтариб беришни талаб қилмоқда, аммо Ўзбекистон расмийлари бундан хабарлари йўқлигини айтишмоқда.

Хьюман Райтс Вотч ташкилотининг Марказий Осиёдаги вакили Стив Свердлов “Ҳалембек Сиаҳманни Хитойга қайтариш, уни чуқурга ташлаш каби иш бўлади. Ўзбекистон халқаро қонунларга кўра, қийноқлар ишлатиладиган мамлакатларга ҳеч кимни экстрадиция қилмаслик ҳаққи бор, ҳатто аэропортнинг транзит зонасидан ҳам” дебди.

Reuters агентлиги бу воқеага берган таҳлилида “Ҳаракат” Агентлиги аввал айтган фикрларни такрорлайди. Маълумки, 2019 йил 30 январдаги хабаримизда мусулмонлар кўп яшайдиган 12 мамлакатнинг дипломатлари ва баъзи хорижий ОАВларнинг вакиллари Уйғуристонга борганлари ва бу ерда маҳаллий аҳолининг ҳуқуқлари топталаётгани ҳақидаги тарқалаётган гап-сўзларга жавоб олишга ҳаракат қилганлари айтилганди. Хитой ҳукукмати жуда кўп маҳаллий халқларнинг вакиллари қамоқда ушлаб турилганини рад этиб, ҳозир кўп сонли “касбга ўргатиш ва малака ошириш марказлари” яратилгани, у ерда тахминан 1 миллион уйғур борлигини айтиш билан чекланган. Бу марказлар оддий қамоқхона эканлигини эса, аҳмоқ ҳам тушунади.

Ўшанда “Ҳаракат” Агентлиги “Дунё жамоатчилиги, авваламбор, туркий тилли миллатлар жим тургани – воқеанинг энг даҳшатли тарафидир” деб хулоса чиқарганди. Reuters агентлиги ҳам шу каби фикрларга имо-ишора қилган.

Ҳеч шубҳа йўқки, ўзбек ҳуқуқ ҳимоячилари ҳам Ҳалембек Сиаҳманнинг Тошкент аэропортида ушлаб турилгани билан қизиқишлари ва бу воқеа билан шуғулланишлари керак.