06 February 2019
19:04 - “Казинформ”: Қозоғистонда автобуси бузилиб, совуқда қолган 43 ўзбекка ёрдам берилди
Қозоқларнинг “Казинформ” Агентлиги бугун хабар қилишича, кеча Остона-Петропавловск автойўлининг 164-чи километрида Россияга кетаётган автобус бузилгани, унинг ичидагилар совуқда қолгани маҳллий полицияга маълум бўлиши билан, у ерга қутқариш отряди юборилибди.

Бузилиб қолган автобусда Россияда ишлашга кетаётган 43 нафар ўзбек бор экан. Автобус ичидаги ўзбеклар энг яқиндаги мактаб биносига олиб келинибди, автобус эса, тузатиш учун керакли жойга судраб кетилибди.