06 February 2019
18:28 - Бошланди: Ўзбекистонда журналистларнинг умуммиллий гувоҳномаси жорий этилади, гувоҳнома Шавкат Мирзёнинг АОКАси тарафидан берилади

Авваламбор “бошланди” сўзининг маъносини тўғри тушуниш керак. Бу ҳақда шундай латифа бор: «Бир одам барга кириб, “Қуйинг менга 100 грамм, бошланмагунча”, дебди. Бармен қуйиб берибди. Бироздан кейин у одам яна ўзининг гапини қайтарибди, яна 100 грамм олиб ичибди. Аммо, у учинчи марта ўз талабини айтганда, бармен сўрабди: “Пулини қачон тўлайсан?” Ўшанда ҳалиги одам “Мана бошланди” деган экан.»

Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг бош қўғирчоқ ахборот воситаси ЎзА ҳеч қандай таҳлилсиз хабар қилишича, Президентнинг 2 февралдаги қарори билан тасдиқланган дастур доирасида 2019 йил 1 июндан Ахборот ва Оммавий Коммуникациялар Агентлиги (АОКА) журналистларга умуммиллий гувоҳнома беришга бошлайди. Табиий, АОКАнинг чиғириғидан ўтганларга беради. АОКА - Президент Администрацияси қошидаги ташкилот эканлигини, яъни бош цензор эканлигини ҳамма билса керак.

Kun.uz cайтига кўра, АОКА раҳбари Комил Алламжонов бу ҳақда шундай дебди: “Мазкур гувоҳнома журналистларга касби юзасидан вазирликлар ва бошқа давлат идораларига, жамоатчилик ва маданий жойларга (кўргазма, театр, кинотеатр, музей, концерт, кўнгилочар ва дам олиш ҳудудлари, спорт мусобақалари ва бошқа оммавий тадбирлар) тўсиқларсиз кириш, ахборот олиш, материалларни тайёрлаш ва тарқатишда ҳамкорлик қилиш, шунингдек, вазирликлар ва бошқа халқаро ташкилотлар ҳамда идораларнинг ички тадбирларида иштирок этиш имконини беради.”

Демак, бошланди. Кўрдингизми, журналистлар учун қандай чегаралар қўйилмоқда? Демак, Сиз ҳам тайёрланишни бошлайверинг, жаноб ўзбек журналистлари!