06 February 2019
04:31 - Шавкат Мирзиё 2022 йилда, мустақиллик даврида биринчи марта, аҳолини рўйхатдан ўтказиш ҳақида фармон имзолади

ЎзАнинг бугун кечаси соат 2 да эълон қилган хабарида айтилишича, кеча, яъни 5 февралда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё 2022 йилда мамлакат аҳолисини рўйхатга олиш ва рўйхатга олишни ўтказиш концепциясини тасдиқлаш ҳақидаги фармонни имзолаган. Агентлик бу Фармоннинг тўла матнини эълон қилган.

Фармонда, жумладан, шундай дейилади: Бирлашган Миллатлар Ташкилоти 2020 йилда Бутунжаҳон аҳоли ва уй-жой фондини рўйхатга олиш дастурини қўллаб-қувватлашини эътиборга олган ҳолда, шунингдек, аҳоли сонининг аниқ ҳисоблаб чиқилишини таъминлаш, аниқ белгилаб қўйилган ягона ҳисобга олиш даврида аҳолининг жинси, ёши, оилавий аҳволи, маълумоти, ҳаёт даражаси, яшаш шароити, бандлиги, миллати, фуқаролиги ҳамда бошқа демографик, ижтимоий-иқтисодий хусусиятлари бўйича якка тартибда ҳисобга олиш ва батафсил тавсифлаш мақсадида Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олиш ўтказилсин.

Фармоннинг қолган қисмида аҳолини рўйхатдан ўтказиш мустақиллик йилларида биринча марта бўлаётганини айтиш билан бир қаторда, аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш концепцияси тавсия қилинади, Аҳолини рўйхатга олишни ўтказишга кўмаклашиш бўйича республика Комиссияси тузилгани айтилади ва бу Комиссияга Давлат Статистика Қўмитаси, Иқтисодиёт ва Саноат Вазирлиги, Молия Вазирлиги, Ички Ишлар Вазирлиги, Адлия Вазирлиги бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2019 йил 1 июлгача “Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш топширилади.

Аҳолини рўйхатдан ўтказиш масаласи кун тарибига чиқарилиб, жуда тўғри қилинган, дейди мухбиримиз. Аммо, аҳолини рўйхатган олиш куни белгиланмагани шубҳали. Чунки, 1 июлгача аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш буйича тузилган Комиссия бугунги Фармонда айтилган қонун лойиҳасини тайёрламаса, аҳолини рўйхатга олиш бўлмаслиги мумкин. Аслида, аҳоли таркибида бўлаётган жараёнларни тўғри тушуниш нуқтаи назаридан аҳолини рўйхатга олиш ҳозир жуда муҳимдир.