05 February 2019
13:34 - Шармандалик: Ахборот ва Оммавий Коммуникациялар Агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги Шавкат Мирзиёнинг Фармони 3 кундан кейин эълон қилинди

Ҳа, айнан шундай, ҳурматли ўқувчиларимиз. Шавкат Мирзиё шу пайтгача ҳукумат таркибида бор бўлган Ўзбекистон Матбуот ва Ахборот Агентлиги негизида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва Оммавий Коммуникациялар Агентлиги тузилгани, тўғрисини айтсак, эски агенликнинг номини янгича қилиб ўзгартиргани ва уни ўз қўлига олгани ҳақидаги 2 февралда имзолаган Фармонни Ўзбекистондек давлатнинг бош ахборот воситаси бўлган ЎзА бугун эълон қилди.

Бу Фармонда “Ахборот соҳасини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш, мамлакат медиа-бозорини жадал ривожлантириш, давлат органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятининг очиқлигини таъминлаш, китоб ва бошқа босма маҳсулотлар ишлаб чиқариш сифатини ошириш мақсадида, шунингдек, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясидаги вазифаларга мувофиқ” Ахборот ва Оммавий Коммуникациялар Агентлиги ташкил этилгани алоҳида урғуланган.

Қаранг, Шавкат Мирзиё гўёки ахборот соҳасини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш, мамлакат медиа-бозорини жадал ривожлантириш, давлат органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятининг очиқлигини таъминлаш мақсадида Ахборот ва Оммавий Коммуникациялар Агентлигини ўз Администрацияси қўлига ўтказибди ва бу ҳақдаги Фармон 21 асрда, яъни Интернет асрида 3 кундан кейин эълон қилинибди.

Бу фақатгина шармандалик эмас, бизда ҳамма нарса, жумладан, хабарчилик ҳам ўлаётганининг исботидир.