04 February 2019
21:35 - Масхарабозлик: Шавкат Мирзиё 4 давлат билан ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари бўйича ўз хизматчиларига дарс берибди. “Ҳаракат”: Миллат майдонга чиқиши керак!

Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг бош қўғирчоқ ахборот воситаси ЎзА ҳеч қандай таҳлилсиз Президент Шавкат Мирзиё 4 февраль куни Германия, Франция, Ҳиндистон ва Бирлашган Араб Амирликлари билан икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш, жумладан, қабул қилинган “йўл харита”ларини сўзсиз ижро этиш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказганини хабар қилди.

Баландпарвоз гаплардан иборат хабарда айтилишича, Шавкат Мирзиё авваламбор инвестиция масаласига урғу бериб шундай дебди: “Инвестиция билан шуғулланувчи кадрлар етишмайди. Инвесторлар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш, мавжуд инфратузилмани ривожлантириш зарур. Шу боис бу соҳа бўйича ҳали яна кўп ишлашимиз, изланишимиз керак. Ташқаридан инвестиция кирмаса, мамлакат ривожланмайди.”

Қаранг, Шавкат Мирзиё шунақанги ҳеч бир ўзбек билмайдиган улуғ фикрларни айтибди-ки, расмда кўриниб турганидек, унинг хизматчилари яхши мактаб ўқувчилари каби унинг ҳар бир сўзини ёзиб олишмоқда. Бундан руҳланиб кетган Шавкат Мирзиё сўнги йилларда бу 4 та мамлакат билан 14 миллиард АҚШ долларидан ортиқ бўлган манфаатли шартнома ва келишувлар имзоланганини ҳам айтиб, халқимиз фаровонлигига хизмат қилувчи бу истиқболли лойиҳаларни ўз вақтида ва тўлиқ бажариш зарурлигини урғулабди.

Бу йиғилишда кимлар қатнашгани хабарда умуман тилга олинмаган ва биронта йиғилиш иштирокчиси нима дегани ҳам айтилмаган. Шунинг ўзи бу йиғилиш Шавкат Мирзиёнинг навбатдаги масхарабозлик руҳидаги мажлиси эканлигини ҳар қандай ақли бор одам тушунади.

Билмаганлар учун билдириш керакки, социалистик иқтисодиёт ҳукмронлик қилган ҳамма мамлакатлар тўла бозор иқтисодиётига ўтиб бўлдилар. Ҳато Хитой ҳам. Аммо, фақат Ўзбекистон, майда-чуйда хусусий мулкчиликка рухсат берилганини ҳисобга олмасак, социалистик иқтисодиёт билан билан яшамоқда. Бу – ўлим йўлидир. Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг мақсади айнан шундай – Ўзбекистонни ўлдириш.

Маълумки, мамлакатимиз демократлари 19 март, яъни ўзбек миллати ўз тарихида биринчи марта митингга чиққан кун - МИЛЛИЙ УЙҒОНИШ КУНИнинг 30 йиллигини шу йил 19 март куни Тошкентдаги Мустақиллик Майдонида умумхалқ байрам сифатида нишонлашга тайёрланмоқдалар. Ўша куни ватан ва миллат олдидаги ҳамма фундаментал муаммоларимизни Шавкат Мирзиё олдига қўйиш, тўла бозор иқтисодиётига ўтишни талаб қилиш керак.