04 February 2019
17:34 - Ўзбекистон Марказий Банки 31 январда депозит операциялари бўйича аукцион савдоларини ўтказмоқчи эди, ўтказдими?
Марказий Банк 2019 йил 31 январда депозит операциялари бўйича аукцион савдолари ўтказилишини 29 январда эълон қилган эди. Бу ҳақда Марказий Банкининг Интернетдаги сайтида 1 жумлалик хабар ҳам берилган.

Бугун 4 февраль, яъни аукцион ўтказилиши режалаштирилган 31 январдан кейин 4 кун ўтди. Аммо, депозит операциялари бўйича аукцион савдолари ўтказилгани ҳақида ҳеч қандай хабар берилмади. Банкнинг сайтида ҳам ҳеч қандай хабар йўқ. Нимага?

Хўш, нимага? Бундай савол фойдасиз эканлигини ҳам биламиз. Аммо, ётиб қолгунча, отиб қол, деганларидек, Марказий Банкга ўз вазифаларини бажариши кераклигини эслатмоқчимиз.