26 January 2019
07:12 - Яна масхарабозлик: Шавкат Мирзиё кўприкларни сифатли қуриш керак деганди, энди иқтисодиёт инвестициясиз ривожланмаслигини айтибди. Ўзбеклар майдонларга чиқадиган вақт келмоқда!
Шавкат Мирзиё Президент бўлгандан кейин қишлоқларга чиқиб тутзорларни кенгайтириш, аччиқ гармдори экиш кераклиги ҳақида маслаҳатлар бергани устидан роса кулган эдик. Чунки, деҳқонлар нима қилиш кераклигини президентдан ҳам яхши биладиларку. Кейин у Тошкентда иккинчи қават йўл кўприклари қурувчилари олдига бориб, кўприкларни сифатли қуриш ҳақидаги маслаҳати ундан ҳам кулгили бўлган эди.

Кеча Шавкат Мирзиё Тошкентда амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларига оид маълумотлар билан танишиш мақсадида шаҳарни кезибди ва “Инвестиция бўлмаса, иқтисодиёт ривожланмайди” деган гапини яна қайтарибди, “инвесторларга муҳит яратсак, иш жойи бўлади, маҳсулот кўпаяди, солиқ тушади” каби гапларни урғулабди.

Инвестиция, соддароқ ва қўполроқ қилиб айтсак, биронта лойиҳани амалга ошириш учун ишлатиладиган пул, маблағдир. Пул ва маблағсиз иқтисодиётни ривожлантириш ҳақида ўйлаш ҳам мумкин эмаску. Шавкат Мирзиё одамлар шундай нарсаларни билмайдилар деб ўйлаб, шунақа аҳмоқона ва кулгили маслаҳатлар бермоқдими?

Шунақага ўхшайди. Уни чет элларга ўқитишгша жўнатиш керак. Ўшанда у тушунишга бошлайдики, давлат президентининг вазифаси ҳаммаёқни кезиб, кулгили маслаҳатлар бериш эмас, кабиинетидан чиқмасдан бўлса ҳам, давлат тизими яхши ишлашини таъминлашдир. Биздаги тизим – социалистик иқтисодиётга асосланган. Бунда тизим билан яшаш – ўлим йўлидир. Буни СССР мисолида кўрмадингизми, жаноб Шавкат Мирзиё?

Шундай экан, дунёни ва мамлакатни бекорга кезиш ўрнига, Ўзбекистонни ҳозирги ғариб аҳволдан олиб чиқиш учун фундаментал сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар ўтказиш билан шуғулланинг. Фундаментал сиёсий ислоҳотларнинг марказида давлатни демократиялаштириш, қўғирчоқ Олий Мажлис ва қўғирчоқ партиялардан тозаланиш, ҳақиқий демократик мухолифат иштирокида сайловлар билан Олий Мажлис ва Президентни янгилаш, ошкоралик ва сўз эркинлигига йўл бериш каби ғоялар ётса, фундаментал молиявий-иқтисодий ислоҳотларнинг марказида эса, тўла бозор иқтисодиётига ўтиш, биринчи навбатда, катта бойлар, яъни инвесторлар синфи яратиш йўлига Ислом Карим ва Шавкат Мирзиё жинояткорона қўйган тўсиқларни олиб ташлаш ғояси ётишини эсдан чиқарманг..

Маълумки, 1989 йил 19 мартда “Бирлик” Халқ Ҳаракати ўзбекларни тарихда биринчи марта митингга олиб чиқди. Ўшандан кейин ўтказилган митинг ва намойишларда (масалан, расмдаги намойишда) ўзбек тилини давлат тили қилиш, Ўзбекистонни СССРдан чиқариб олиш каби фундаментал талаблар ўртага отилди. Буларнинг натижасида ўзбек тили давлат тили бўлди, Ўзбекистон тамомийла мустақил бўлиб қолди.

Шундай экан, 19 март – МИЛЛИЙ УЙҒОНИШ КУНИ сифатида тарихимизда қолиши ўз-ўзидан маълум. Демак, 2019 йил 19 март куни Мустақиллик Майдонида МИЛЛИЙ УЙҒОНИШ КУНИмизнинг 30 йиллигини умумхалқ байрам сифатида нишонлашимиз керак. Ҳаммани байрамга таклиф қиламиз. Ўша ерда фундаментал муаммоларимизни Шавкат Мирзиё олдига қўямиз.