19 January 2019
16:39 - Лондондан келиб, Навоий вилояти ҳокимининг маслаҳатчиси бўлган Назиржон Жўраевнинг ойлиги қанча ва у нималар қилмоқчи?

Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг бош қўғирчоқ ахборот воситаси ЎзА ҳеч қандай таҳлилсиз хабар беришича, 1983 йилда Кармана туманида туғилган Назиржон Жўраев Навоий давлат кончилик институтини, 2007 йилда Лондон бухгалтерия ва молия коллежини тамомлагач, 2011 йилгача Англияда “Oceanic Village LTD” компаниясида менежер, 2018 йилгача “Jones Lang Lasalle” компаниясида бизнес иншоотларини бошқариш бўйича менежер ёрдамчиси вазифаларида ишлаган экан. У Лондон қимматли қоғозлар бозорида тажриба тўплабди, ўша даврда Англиядаги Раскин университетининг магистратура босқичида таълим олибди.

Мана энди уни Навоий вилояти ҳокимининг инвестиция ва инновациялар бўйича маслаҳатчиси вазифасига тайинланшибди. “Браво!” деб ҳайқиришимиз керак, чунки, Лондонда ойига минглаб доллар маош олиб ишлаган Назиржон Жўраев исмли миллатимиз фарзанди, ўз ватани ва халқига хизмат қилиш учун Навоий вилоятига ишга келгани ўта олийжанобли-ку!

Ҳурматли Назиржон Жўраев, малол келмаса, қуйидаги саволларимизга жавоб бероласизми:

- Ҳокимнинг маслаҳатчиси сифатида Сизга қанча ойлик тайинлашди?
- Нимага гўёки Англиядаги "Oceanic Village LTD" ва “Jones Lang Lasalle” ҳақида Википедияда ҳам ҳеч қандай маълумот йўқ?
- Навоий вилояти жаҳоннинг энг кўп олтин заҳираларга эга ҳудудларидан бири эканлигини биласизми?
- Бу олтин ҳақида Ўзбекистонда шу пайтгача халққа ҳеч қандай маълумот берилмаслигиничи?
- Олтинимиз Совет замонида каби Россияга сал кам текинга берилаётгани ҳақида ривоят каби гаплар юрибди, Сиз нима дейсиз бу ҳақда?
- Навоий тоғ-металургия комбинатининг раҳбари кадда-Сенатор Қувондиқ Санақулов Москвага хизмат қилишини тахмин қилиш мумкин, аммо унга Сенатор сифатида ўзбек халқига ҳам хизмат қилиши кераклигини тушунтироласизми?
- Бу вилоятда аҳволни яхши томонга ўзгартириш учун нималар қилмоқчисиз? Янги инновациялар билан русларга ҳозиргисидан ҳам кўпроқ олтин етказиб бермоқчимисиз?