16 January 2019
09:36 - Буюкбритания парламенти ЕИдан чиқиш келишувини тасдиқламади, катта кризис кутилмоқда

Маълумки, 2018 йил 25 ноябрь куни Брюсселда ЕИга кирувчи мамлакатларнинг раҳбарлари ва бош вазирларидан иборат Европа Кенгашининг саммити ҳам деса бўладиган йиғилишида, Brexit, яъни Буюкбританиянинг Европа Иттифоқидан чиқиши ҳақида келишув тасдиқланганди. Кеча маҳаллий вақт билан кечқурун Буюкбритания парламентида бу келишув натижаси муҳокама қилинди. 202 депутат бу келишувни тасдиқлаш учун овоз берди, 432 депутат бунга қарши чиқди.

Балки, бугун ЕИ саммити ва Буюкбритания Бош вазири Тереза Мэйнинг учрашуви бўлади, ўша ерда энди нима қилиш кераклиги ҳақида маслаҳатлашилади. Агар Буюкбритания парламенти ўз қарорида маҳкам турса, Тереза Мэй истеъфога кетишга мажбур бўлса керак.

Тахмин қилиш мумкинки, Буюкбританияда янгидан референдум ўтказилади ва бу сафар кўпчилик ЕИдан чиқмасликка овоз беради. Шундай қилинса, Европа учун ҳам, Буюкбритания учун ҳам, яхши бўларди.