16 January 2019
07:26 - Тожиклар режимидан қутулайлик, Туркистонда яшайлик! (“Тожиклар режими” ва “тожик халқи”ни қориштирманг. “Немис фашизми” билан “немис халқи”нинг фарқига борганмиз-ку!) - V-VII қисмлар

V. Мустақилликнинг биринчи йиллари

Шуни ҳам алоҳида урғулаш керакки, 1991 йил 8 декабрда СССР йўқ деб эълон қилингандан кейин, Ўзбекистоннинг мустақиллигини дунё давлатлари тан олишга бошладилар. Биринчи бўлиб буни Туркия, ундан кейин АҚШ ҳам қилди.

Бир қатор собиқ СССР республикаларига расмий визит билан келган АҚШ Давлат Котиби Жеймс Бейкер 1992 йил 19 февралда Ўзбекистонга ҳам келди ва Ислом Каримнинг ҳамма қаршиликларига қарамасдан “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлат билан учрашди. Тахминан 15-20 дақиқага режалаштирилган учрашув 1,5 соатча давом эди. Жеймс Бейкера “Бирлик”нинг тарихини тафсилотлари билан ўрганди ва унинг рўйхатга олиш масаласини Самарқандга ўша куни ўзи билан бирга кетаётган Ислом Карим билан гаплашишга ва “Бирлик”ни рўйхатга олиш масаласини ҳал этишга ваъда берди.

Ўшандан кейин “Бирлик”нинг обрўси шунчалик юксалиб кетдики, чет эллардан келаётган турли делегацияларнинг раҳбарлари Абдураҳим Пўлат билан кўришишга бошладилар. Ўзбекистон Олий Суди “Бирлик”нинг расман рўйхатдан ўтиш масаласи бўйича берган апеляцион аризасини кўриб чиқди ва суднинг кейинги мажлисига Адлия Вазири Муҳаммадбобир Маликовни чақиришга қарор қилди. Бу апрель ойининг охирларида бўлган эди, шундан кейин ўша судьяни касал деб эълон қилиб, “Бирлик” масаласини музлатиб қўйдилар.

Ўша кезларда Абдураҳим Пўлат АҚШ тарафидан Афинада уюштирилган Евроосиё ва Яқин Шарқ мамлакатлари демократларининг йиғилишида, ундан кейин АҚШлик туркларнинг Нью-Йоркда уюштирган “Америка Турк Ташкилотлари Ассосиацияси”нинг конференциясида иштирок этди.

Абдураҳим Пўлат АҚШдан қайтганида “Бирлик” ва “Эрк” фаоллари ҳамда собиқ Ўзбекистон Бош вазири Шукруло Мирсаидов бирлашиш ҳақида гаплашишга бошлаганларини кўргач, 3 июлда Ўзбекистон Олий Советининг навбатдаги йиғилиши бўладиган жойда ҳамма демократ мухолифатчиларнинг митингини ўтказишни, митингда Ислом Каримдан Ўзбекистонни демократиялашириш жараёнлари бошлашни ёки истеъфога кетишни талаб қилишни таклиф қилди, таклиф қабул қилинди ва митингга тайёрланиш бошланди.

Абдураҳим Пўлат Фарғона водийсига бориб, Пўлатжон Охун билан биргаликда одамларни Тошкентга митингга боришга ташвиқот қилиш билан шуғулланди. Аммо, Пўлат Охунни қандайдир уйдирма айб билан Андижонда ушлаб кетдилар. Абдураҳим Пўлат Тошкентга келгач, 29 июнда Ўзбекистон КГБси агентларининг ҳужумига дучор бўлди. Уни Тошкент шаҳар прокуратурасининг Чилонзордаги офиси эшиги олдида темир таёқлар билан калтаклашди, аммо ўлдиришолмади. Оғир амалиётдан кейин соғ қолган қолган Абдураҳим Пўлат касалхонада эканлигида, мухолифатчилар ундан бекитиб, митингни қолдиришди.

3 июлда Олий Совет йиғилишининг очилишида нутқ сўзлаган Ислом Карим “керак бўлса яна 100 тасининг бошини ёрамиз” деб Абдураҳим Пўлатга қарши уюштирилган ҳужум учун маъсулиятни ўз бўйнига олди.

Абдураҳим Пўлат касалхонада ётган кунларнинг бирида, аниқроғи, 1992 йил 7 июлда уни АҚШ Сенатори Ларри Пресслер ва АҚШнинг Ўзбекистонга янги тайинланган элчиси яширинча зиёрат қилдилар. Ларри Пресслер АҚШга қайтгандан кейин Сенатда Абдураҳим Пўлат билан Тошкент касалхонасида учрашгани, уни ўлдиришга айнан Ислом Карим буйруқ бергани кўплаб фактлар билан тасдиқлангани айтиб, Ислом Каримнинг август ойига режалаширилаётган АҚШга ишчи ташрифини бекор қилишни таклиф қилди. Сенат бир овоздан бу таклифни қабул қилди. Бу ҳақда тўлиқ маълумот АҚШ Конгрессининг протоколларида бор.

Абдураҳим Пўлат касалхонадан чиққанидан кейин, Боку ва Истанбулда даволаниб, сентябрь ойида Тошкентга қайтганида кўрдики, мухолифатнинг аҳволи янада ёмонлашаган. Унга қарши яна 2 марта суиқасд уюштирмоқчи бўлдилар, аммо у энди қўриқчилар билан юргани сабабли, ҳеч нарса қилолмадилар.

Ўша йилнинг охирида Абдураҳим Пўлатнинг ҳозирда марҳум укаси, ўша пайтдаги машҳур ҳуқуқ ҳимоячиси Абдуманноб Пўлат Бишкекда Марказий Осиё ҳуқуқ ҳимоячиларининг конференциясини ўтказди. Аммо, Ўзбекистон КГБсининг агентлари, ҳеч шубҳасиз, Ислом Карим воситасида, ўша пайтдаги Қирғизистон президенти Асқар Ақевни қўрқитиб ва унинг рухсатини олиб, Абдуманноб Пўлатни Асқар Ақаев билан учрашувдан чиқиб келаётган пайтда ўғирлаб кетдилар ва яширинча Тошкентга олиб келиб, устидан жиноий иш очдилар.

Абдураҳим Пўлат ўзи ҳам ҳибсга олиниши мумкинлигидан, шундай қилинса, ёши саксонда бўлган оналари бунга чидай олмаслигидан қўрқиб, вақтинча Тошкентдан кетишга қарор қилди ва Бишкек, Олмота, Москва орқали, Москвада олдига келган оиласини ҳам олиб, аввал Бокуга, кейин Истанбулга мажбуран кетди.

Хуллас, ўша кунлар - Ўзбекистон демократик мухолифатнинг мағлубият кунлари бўлган экан. Аммо, бу аччиқ ҳақиқат кейинчалик тушунилди.

VI. Ватан ва миллатнинг мустақиллик йиллари тушган ғариб аҳволи

Аммо, қаранг, 1992-2001 йиллари Ислом Карим Ўзбекистонда яккаҳокимлигини тўла ўрнатиб бўлди. Айнан ўша йилларда, 1995 ёки 1996 йилда, Швецияда яшаётган марказий-осиёлик мухолифатчиларнинг рус тилидаги журналида ўз мақоласини чиқарган “Бирлик” Халқ Ҳаракати лидери Абдураҳим Пўлат Ўзбекистонда иқтисодий аҳвол ўта тезлик билан ёмонлашиб бораётгани, жуда кўп ўзбеклар Россияга кетиб, ўша ерда ишлашга мажбур бўлишларини башорат қилар экан, Ўзбекистон ҳукумати ўзбекларни ташкилиий равишда Россияга кўчиришга ёрдам бериши кераклигини уруғулаган, айни замонда, Каспий бўйларидаги нафть ва табиий газ каби бойликлар бутун Марказий Осиёники бўлиши кераклигини ҳам таъкидлаган эди.

Айнан ўша йиллари Абдураҳим Пўлат Туркияда нашр этилган мақолаларидан бирида Ислом Карим тожик эканлигини, у атайлаб Ўзбекистонни ўлимга судраётганини ҳам ёзган.

2003 йили Ислом Карим Шавкат Мирзиёни Бош вазир этиб тайинлаши ҳам, ҳамма ёқни алғов-далғов қилиб ташлади. Чунки, 1989 йилининг ўрталарида, яъни “Бирлик” Тошкентда ва турли ҳудудларда ўтказилаётган митинг ва намойишлари билан Ўзбекистонни титратаётган пайтда, “Бирлик” Халқ Ҳаркати раиси Абдураҳим Пўлат билан учрашишни истаётганлар кўпайиб кетганди. Уларнинг ичида, ўша пайтдаги Ислом Каримнинг матбуот котиби бўлган Лола Ҳотамова исмли аёлдан тортиб, Мелиорация ва Сув Хўжалиги Институтидаги Коммунистик Партиянинг бошланғич ташкилоти котиби Шавкат Мирзиё ҳам бор эди.

Абдураҳим Пўлат ўз хотираларида ёзишича, у Шавкат Мирзиё ўртага қўйган одамдан сўрабди: “Шавкат Мирзиё ким ўзи, у ҳақда нима айта оласиз?” Жавоб ўта қисқа ва ишончли жаранглабди: “У ашаддий тожик миллатчиси.” Хуллас, Абдураҳим Пўлат ўшанда Шавкат Мирзиёнинг илтимосини рад этган, аммо бу гап Ислом Каримга етиб борибди ва у дарҳол Шавкат Мирзиё билан учршиб, уни юқорига тортишга бошлади. 2003 йилда у Бош вазир лавозимигагача етишди.

Бу жуда муҳим воқеа. Чунки, Жаҳон Банкининг сайтларида собиқ Совет республикаларида ҳар қандай давлат иқтисодиётининг асосий кўрсатгичи бўлган Киши бошига Ялпи Ички Маҳсулот ҳажмини кўрсатувчи маълумотлар бор. Масалан, Шавкат Мирзиё Бош вазир бўлганидан кейин, Ўзбекистоннинг бу кўрсатгич бўйича Қозоғистондан орқадалиги йил сайин ўсиб борган, 2003 йилда тахминавн 4 баравар орқада бўлсак, 2014 йили фарқ 8 га чиққан. Ўзбекистон аҳолисининг ўртача ойлиги ҳам, қўшнимиз қозоқларникидан 8 баравар кам бўлиб қолган. Ўзбекистон профессорлари қозоқ дворникларидан кам ойлик олишарди.

Россия Қримни расман ва Донбассни феълан босиб огандан кейин, Ғарбнинг Россияга қарши киритган санкциялари туфайли, Қозоғистоннинг иқтисодиёти ҳам бироз пастга тушди. Орамиздаги фарқ камайгандек бўлди. Аммо Ўзбекистон ҳали ҳам ғариб аҳволда эди.

2001 йил 11 сентябрда Ал-Қоиданинг террористлари Нью-Йоркда иккита ва Вашингтонда битта теракт уюштирганларидан кейин, АҚШ ўз қўшинларини Афғонистонга киритди ва Ал-Қоиданинг ҳамкори “Толибон” ҳукмронлик қилаётган ҳокимиятни йиқитди. Ўшанда Ўзбекистон АҚШ билан ҳамкорлик қилди, АҚШ қўшинларига СССРдан қолган Сурхандарёдаги ҳарбий базани берди. Ўзбекистонда сиёсий вазият бироз юмшади. Айнан ўша пайтда “Бирлик” Халқ Ҳаракати қайтадан оёққа турди, 10 йилдан кейин биринчи қурултойини 2003 йилда Тошкентда ўтказди ва унинг асосида расман “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партиясини яратди.

Бундан ваҳимага тушган Ислом Карим 2005 йил май ойида Андижонда акромийларнинг қўзғолонини уюштирди, кейин қўзғолончиларни ер билан яксон қилиб, юзлаб бегуноҳ одамларни қатлиом қилди. Мудҳиш диктатура яна оёққа турди. Шу сабабли, “Бирлик” ўз фаолиятини яна чеклашга мажбур бўлди, аммо ҳеч тўхтмади. Ўшандан бери, “Бирлик” Ўзбекистонда катта ўзгаришлар қилиш ниятидадир.

Яна бир нарсани унутмайлики, 2010 йили қирғиз фашистлари ўзбекларни ТИРИКЛАЙИН ёққанларида, ўзбекнинг қиз-аёлларини подалашиб зўрлаганларида, ҳомиладор ўзбек аёлининг қорнини ёриб ва ҳали туғилмаган ЎЗБЕК чақалоқнинг бошини кесиб олиб, копток қилиб тепганларида, 3 кунда 300 ўзбекни ваҳшийларча ўлдирганларида, Ўзбекистон раҳбарлари Ислом Карим (президент) ва Шавкат Мирзиё (Бош вазир) ва ҳамма ўзбек зиёлилари (Эркин Воҳид ва Адулла Ориф каби миллатчилар ҳам уларнинг ичида) ҲАММА ТЕШИКЛАРИНИ ҚИСИБ ЎТИРдилар ва ўзбеклар миллат сифатини, одам сифатини йўқотганини исботладилар. Ўз бурни остида миллатдошлари қирғин қилинганда қисиб ўтирган БУНАҚА МИЛЛАТ ДУНЁДА БОШҚА ЙЎҚ, БЎЛМАГАН ВА БЎЛОЛМАЙДИ.

VII. Бу ғариб аҳволдан чиқишнинг ягона йўли – ҳокимиятдаги тожиклар режимдан қутилишдир

Қаранг, ўрта асрлардан ҳам олдинроқ Марказий Осиёда лидерлик қилишни бошлаган, Буюк Ипак Йўлининг катта қисмини ўз назорати остида тутган, ҳатто Совет замонида энг кучли республиклардан бири Ўзбекистоннинг соҳиби бўлган ўзбек миллати қандай аҳволга тушди.

Бошқа кўрсатгичларни қўйиб турайлик, қандай қилиб Ўзбекистон аҳолисининг ўртача ойлиги кечагина отдан тушган қозоқларникидан бунчалик кам бўлиб қолди? Қандай қилиб, сони миллиондан кўп ўзбеклар бир бурда нонга пул топиш учун ойлаб-йиллаб оилаларини ҳам кўролмасдан Россия ва бошқа мамлакатларда қуллардек ишлайдиган ҳолга тушдилар? Уларнинг фарзандлари “ота меҳри” деган нарсани унутабошладилар. Нимага Ўзбекистондаги ҳокимиятнинг бундай ғариб аҳволимиз билан мутлақо иши йўқ?

Ҳар қандай касалликни даволаш учун авваламбор диагноз қўйиш керак. Нимага аввал Ислом Карим ватан ва миллатнинг касаллигига дианоз қўйишни ўйлмаган эди, энди Шавкат Мирзиё ҳам ўйламаяпти? Диагноз қўйилмаяптими, демак, даволашни ҳам ҳеч ким ҳаёлига келтираётгани йўқ.

Мана, юқорида “Бирлик” Халқ Ҳаракатининг, сўнгра унинг давомчиси бўлган “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партиясининг тарихини имкон борича энг қисқа шаклда ёритдик. Қаранг, “Бирлик”нинг мақсади ўзбек тилини давлат қилиш, Ўзбекистонни СССРдан мустақил қилиш, энг муҳими – социалистик иқтисодиётган воз кечиб, тўла бозор иқтисодиётига ўтадиган демократик, демак, дунёвий/секуляр Ўзбекистоннинг асосларини яратиш эди. Демократик ташкилот сифатида “Бирлик” ҳеч қачон куч ишлатишни ҳам ҳаёлига келдирмаган, ҳеч кимга ўқни қўйиб туринг, тош ҳам отмаган ташкилотдир.

Демократик ташкилот сифатида “Бирлик” ҳеч қачон бошқа миллат, ўзимизнинг Ислом дини ва бошқа дин вакилларгиа нисбатан у ёки бу шаклда босим ўтказишни ҳам ўйламаган. Тўғри, Ислом динида Қуръоннинг ўрта асрлардан аввал қилинган хато тафсиридан келиб чиқувчи хато тушунчалар бор. Бу тушунчаларга кўра, давлатлар исломий бўлиши, улар Халифаликка бирлашиши, мусулмонлар Шариат қонунларига кўра яшашлари шартдир. Шариатга кўра эса, эркаклар бир нечта хотинли бўлиш, хотинларидан бир неча кишининг гувоҳлигида 3 марта “талоқ” деб ажралиш ҳаққига эга бўлишлари, майда ўғриларнинг қўли кесилиши, каттароқ жиноят қилганлар тошбўрон қилиб ўлдирилиши керак ва ҳоказолар.

Бундай аҳволга тушмасликнинг ягона йўли - Ислом динида фундаментал ислоҳотлар ўтказиш ва Ислом дини дунёвийлик/секуляризм принципини қабул қилишига эришишдир. Ана ўшандагина демократик Ўзбекистонда Ислом динига тўла эркинлик берилади.

Ҳа, “Бирлик”нинг Ташаббус Гуруҳи аъзоларининг катта қисми Коммунистик Партия аъзолари эди. Аммо улар Cовет замонида расмиятчилик учунгина бу партияга аъзо бўлишга мажбур бўлгандилар. Ҳамма биладики, ҳатто коммунистик тузум раҳбарларининг мутлақо кўпчилиги шунчаки коммунист бўлиб, коммунистик ғояларга содиқликлари мутлақо бўлмаган.

Хўш, шундай экан, нимага Ўзбекистон раҳабариятидагилар, муҳим бўлгани, мамлакатнинг критик бир даврдаги хўжайини, псевдо-коммунист Ислом Каримнинг ўзи, мустақилликдан аввал ҳам, кейин ҳам, бундай демократик мухолифатга тиш-тирноғи билан қарши бўлдилар, мустақилликдан кейин, табиий равишда демократик мухолифат сифатидаги сиёсий кучга айланиши муқаррар бўлган “Бирлик” Халқ Ҳаракатига, унинг асосида яратилган “Бирлик” Партиясига давлат ва миллат манфаатлари нуқтаи-назаридан қарамадилар, унга ҳамкорлик учун қўлларини чўзмадилар? Шу сабабли, мустақиллик учун курашган мухолифат лидерлари, Ўзбекистон мустақил бўлгандан кейин ўлим хавфи остида юртни тарк этишга мажбур бўлдилар-ку!!

Ўзбекистонда ҳозир ҳокимиятда ўтирганлар нимага демократик мухолифатга ҳали ҳам душман сифатида қараб келмоқдалар? Нимага қайта қуриш йилларида табиий равишда пайдо бўлган “Бирлик” ташкилотини расмий сиёсий саҳнага чиқишига йўл бермасдан, ўзлари яратган қўғирчоқ партиялар билан ишлашни давом эттирдилар, эттирмоқдалар ва эттирмоқчилар?

“Бирлик” миллий-демократик руҳдаги ташкилот эди, унинг мақсади ўзбек тилини давлат тили қилдириш, Ўзбекистонни СССРдан тўла мустақил ва демократик давлатга айлантириш бўлганди. Хўш, шундай экан, Ислом Карим Совет замонида КГБнинг агенти бўлиб қолган бўлса ҳам, СССР йўқ бўлиш арафасида эканлигини ақли бор одамлар тушунишга бошлаган пайтда, “Бирлик”ни парчалаш унга нимага керак бўлган, нима учун у кейинроқ бутун миллий-демократик мухолифатни йўқ қилишга ҳаракат қилган?

СССР парчалангандан кейин, ҳамма собиқ Совет республикалари тўла бозор иқтисодиётига ўтдилар ва тез ривожланиб кетдилар. Ислом Каримов майда-чуйда хусусий бизнесга йўл берган бўлса ҳам, социалистик иқтисодиёт билан яшашни давом эттирётган Ўзбекистон (худди СССР каби) ўлим йўлидан кетаверди. Мана йиллар ўтиб, Шавкат Мирзиё ҳам ўша сиёсатни давом этирмоқда-ку? Ўзбекистонни ўлимга олиб кетмоқда-ку! Нимага?

Нимага Ислом Карим ҳам, мана энди Шавкат Мирзиё ҳам, Ўзбекистонда инвесторлар, яъни катта бойлар синфи яратишга йўл бермадилар ва ҳозир ҳам йўл берилаётгани йўқ! Нимага? Ўзимизнинг инвестицияларсиз ҳақиқий ривожланиш бўлолмайди-ку!

Ҳатто коммунистик Хитой тўла бозор иқтисодиётига ўтиб бўлди ва ҳозир АҚШ билан рақобат қилоладиган даражага чиқиб олди. Шавкат Мирзиё шуни ҳам кўрмаяптими, шундай нарсаларни тушунмайдиган даражада ибтидоийми?

Бу саволларга жавоб қидирсак, қисқа вақт (1983-1988 йиллари) мамлакатимизда ўзбек Иномжон Усмонхўжаев раҳбарлик қилганини ҳисобга олмасак, Ўзбекистонни Шароф Рашидов замонидан бери тожиклар бошқараётганини кўрамиз. Гап раҳбарларнинг тожиклигида эмас, бутун бошқарув системаси тожиклар қўлига ўтгани, Ўзбекистонда тожиклар режими ўрнатилганидадир.

Ҳамма гап, аввал Совет КГБсининг, ҳозир номини ўзгартириб олган Россия КГБсининг бош қароргоҳи Лубянка - собиқ СССРдаги энг катта славян ва христиан бўлмаган ЎЗБЕКЛАРНИНГ ривожланишига йўл бермаслик ниятида бўлганидир. Чунки, Лубянка ўзбеклар нафақат Маказий Осиёда, балки, бутун Совет ҳудудларида, вақти келиб, ҳаммани русларга қарши бирлаштириши мумкинлигидан қўрқарди. Бу – Лубянканинг хатоси, аммо ҳозир ҳам давом эттирилаётган сиёсати.

Лубянка ўзича энг тўғри йўлни танлади ва Ўзбекистонни давлат сифатида, ўзбекларни миллат сифатида йўқ қилишни тожиклардан танланган агентларига топширди. Тан олиш керак, Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режими КГБнинг буйруғи ва ёрдами билан бу ишни жуда яхши бажармоқда. Ўзбекистон ҳозир шундай аҳволдаки, ҳар қандай давлат иқтисодиётининг асосий кўрсатгичи бўлган Киши бошига Ялпи Ички Маҳсулот ҳажми бўйича ривожланган давлатлардан 30-40 баравар орқадалигимизни қўйиб туринг, қўшнимиз қозоқлардан кўп марта орқадамиз. Аҳолининг ўртача ойлиги бўйича ҳам қозоқлардан тахминан шунча орқадамиз. Ҳозир ўзбек профессорлари катта шаҳарлардаги қозоқ дворниклари билан сал кам бир хил ойлик оладилар.

Шавкат Мирзиё ва унинг тожиклар режими ҳозир халқни лақиллатиш учун номигагина косметик ислоҳотлар ўтказиб, аслида, атайлаб Ўзбекистонни ўлимга судрашни давом эттирмоқда. Шавкат Мирзиё, Ислом Каримнинг ўлимидан кейин Конституцияни бузиб ҳокимиятни қўлига олволганидан кейин, расмиятчилик учунгина президент сайловлари тайинлаганда, унга мактуб йўллаган Абдураҳим Пўлат 1989 йилда Шавкат Мирзиёнинг учрашиш таклифини рад этганини ҳам эслатиб, ҳозир “Бирлик”нинг ҳам иштирокида ҳақиқий демократик сайловлар ўтказишга чақирди. Аммо, “Бирлик”дан фарқли ўлароқ, мақсади Ўзбекистонни йўқ қилиш бўлган Шавкат Мирзиё, бу чақириқни жавобсиз қолдирди.

Нима бўлганда ҳам, вақти келади, ҳеч шубҳасиз, ўзбекларнинг кўзи очилади, биз очамиз, ҳақиқат ҳаммага маълум бўлади. Ана ўшанда Ўзбекистон тожиклар режимидан қутилади, ҳокимият ўзбекларнинг қўлига ўтади, ватанимиз ривожланган давлатлар қаторига етишиш йўлига киради. Буларни фақат “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси иштирокида қилиш мумкин бўлади.

Яна бир нарсани тушуниш керакки, демократик давлатда тожик миллатига қарши ҳеч нарса қилинмайди, қилиниши ҳам мумкин эмас. Аммо сўнги йилларда тожиклар режимининг бошқаруви замонида чиққан аччиқ натижалар соясида ўзбек-тожик жанжали чиқиши ва ҳатто урушга айланиб кетиши мумкин. Ишни шунгача етказмаслик учун, Ўзбекистондаги тожикларнинг ўзи мавжуд тожиклар режимига қарши чиқишлари ва “тожик халқи” билан “тожиклар режими” битта нарса эмаслигини тушунганларини ҳаммага очиқча кўрсатишлари керак. Акс ҳолда, ишлар чатоқ бўлиб кетиши мумкин. Биз буни истамаймиз.

“Ҳаракат” Агентлиги