16 January 2019
02:06 - Тожиклар режимининг қўғирчоғи, Ички Ишлар Вазири Пўлат Бобожонов одамлар тинч яшаши учун мамлакатимизда жиноятдан холи муҳит яратармиш
Тожиклар режимининг бош қўғирчоқ ахборот воситаси ЎзА ҳеч қандай таҳлилсиз хабар қилишича, Ички Ишлар Вазири Пўлат Бобожонов ЎзАнинг хабарчилик нималигини ҳам билмайдиган мухбири Норгул Абдураимовага интервью берибди ва Шавкат Мирзиё 2019 йилда мамлакатимизни ривожлантиришнинг энг муҳим устувор вазифалари тўғрисидаги парламентга Мурожаатномасида халқимиз тинчлиги ва хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчиликнинг барвақт олдини олишга тўхталганини урғулабли ва ўзининг раҳбарлигидаги вазирликда қилинаётган ва қилинадиган ишлар билан мақтанибди.

Нимамиш, ҳамма нарса зўрмиш, Шавкат Мирзиё раҳбарлигида пойтахтда жиноятчилик 49,1 фоизга (!!!!!) камайганмиш, мамлакат бўйлаб оила-турмуш доирасидаги қотилликлар 19,5 фоизга (!!), оғир тан жароҳати етказиш билан боғлиқ жиноятлар эса 36,3 фоизга (!!) камайганмиш, ўтган йилда аввалги йилларда фош этилмай қолган 1 минг 923 жиноят (!!!) фош этилганмиш, суд ва тергов идораларидан яширинган қидирувдаги 4 минг 84 нафар шахс (!!!) ушланганмиш.

Пўлат Бобожонов Ўзбекистонда нақадар буюк ишлар бўлаётганини кўрсатувчи шу каби сон-саноқсиз рақамлар келтирибди ва хулоса қилиб, одамлар тинч яшаши учун мамлакатимизда жиноятдан холи муҳит яратиш устида ишлаётганини урғулабди. Эътибор беринг, бу қўғирчоқ вазир ватанимизда жиноятчиликдан ҳоли муҳит яратармиш.

Қаранг, Шавкат Мирзиё Ислом Каримни вақтлироқ ўлдириб ташлаб, унинг ўрнига ўзи вақтлироқ ўтириб олсайди, Пўлат Бобожоновни Ички Ишлар Вазири қилиб қўйсайди, балки, бу кунгача Ўзбекистонда жиноятчилик мутлақо йўқ қилинган бўларди.

Эй, вазир жаноби олийлари, шунча йиллардан бери қаерда эдингиз, нега шу пайтгача Ўзбекистонни жиноятлардан ҳоли бўлган маконга айлантирмадингиз? Бунга Ислом Карим йўл бермаган эдими? Ундай бўлса, нимага Шавкат Мирзиё унга ҳайкаллар ўрнаттирмоқда, нимага унинг исмини абадийлашириш учун тўғри келган жойга унинг исмини бердиртирмоқда?

Бу саволларнинг жавоби қўйидагичадир: Ислом Карим Олий Мажлис ва бошқа жойларидаги нутқларида, худди ҳозир Шавкат Мирзиё ва Сиз гапираётганингиз каби, Ўзбекистонни демократик ва жаннатсимон ўлкага айлантириш ҳақида гапирарди. Ватан ва халқимизнинг аҳволи эса, кундан кунга ёмонлашиб бораверганди. Ҳар қандай давлат иқтисодиётининг асосий кўрсатгичи бўлган Киши бошига Ялпи Ичким Маҳсулот ҳажми бўйича ривожланган мамлакатлардан 30-50 баравар орқадалигимизни қўйиб туринг, кечагина отдан тушган қозоқлардан ҳам сал кам 10 мартача орқада эдик.

Аҳволимиз ўша-ўша, жаноб Пўлат Бобожон! На Шавкат Мирзиё, на Сиз, ҳеч нарса қилолмадингиз. Ишни исми-шарифингизга руслар тиқиштириб кетган “-ов” қўшимчасини олиб ташлашдан бошласангиз яхшироқ бўлмасмиди? Келинг, кеч бўлса ҳам, шуни қилинг. Тарихда шу факт туфайли қоласиз.