14 January 2019
19:18 - “Левада-центр”: Россияликларнинг 53 фоизи ўз ҳукуматлари истеъфосини истамоқда. “Ҳаракат”: Ўзбекларнинг 90 фоиздан кўпроғи ҳукумат ва президентнинг истеъфосини исташи аниқ

Россия оммавий ахборот воситалари “Левада-центр” ташкилоти ўтказган ижтимоий сўровларнинг натижасини эълон қилмоқдалар. Маълум бўлишича, россияликларнинг аксарияти ҳозирги вазирлар маҳкамаси фаолиятидан норози бўлиб, уни нарх ошиши, даромад пасайиши ва ишсизлик муаммоси ҳал этилмаётганда айблашибди.

Сўровда қатнашганларнинг 53 фоизи ҳукумат истеъфосини истабди, 40 фоизи бунга қарши, ҳукуматнинг ишидан рози бўлганлар 7 фоиз экан.

“Бирлик” Халқ Ҳаракати Партиясининг жарчиси бўлган “Ҳаракат” Агентлигининг фикрича, агар Ўзбекистонда ҳақиқий сўровномалар ўтказилса, мамлакат аҳолисининг 90 фоиздан кўпроғи нафақат ҳукуматнинг, балки, Президент Шавкат Мирзиёнинг ҳам истеъфосини истаётганлари маълум бўлади. Биз бу фикрни осмондан олаётганимиз йўқ. “Ҳаракат” Агентлигининг Фейсбукдаги саҳифасида ҳукумат ва президентни танқид қилувчи хабарларга “ёқтириш” белгиси қўйганларнинг сони “ёқтирмаслик” белгиси қўйганлардан 10 бараварча кўп бўлмоқда. Мана шу рақамлар – Ўзбекистон аҳолисининг ҳукумат ва Шавкат Мирзиёга бўлган муносабатларини кўрсатиб турибди.

Ҳурматли ўқувчиларимиз! 19 март куни Миллий Уйғониш Кунининг 30 йиллини Мустақиллик Майдонида байрам қилиш режалаштирилмоқда. Илтимос, хабарларимизни кузатиб боринг ва байрамни нишонлаш маросимига қўшилинг.