13 January 2019
18:37 - Самарқандда ташқи ишлар вазирлари иштирокидаги “Ҳиндистон- Марказий Осиё-Афғонистон” йиғилиши бўлди, аммо фойда бўладими?
Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг бош қўғирчоқ ахборот воситаси ЎзА ҳеч қандай таҳлилсиз хабар қилишича, бугун Самарқандда аввалдан режалаштирилган “Ҳиндистон- Марказий Осиё” форматидаги ташқи ишлар вазирларининг йиғилиши Афғонистон ташқи ишлар вазирининг ҳам иштирокида “Ҳиндистон- Марказий Осиё-Афғонистон” форматида ўтказилган.

ЎзАнинг ўта қисқа хабарида Ҳиндистон, Афғонистон ва Марказий Осиё давлатлари тарихан бир-бирига яқин ва қардошлик алоқалари билан билан боғлангани, “Ҳиндистон – Марказий Осиё” мулоқоти бу тарихий муштараклик бугун ҳам изчил давом этиши кераклигини кўрсатаётгани, Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди кейинги йилларда барча Марказий Осиё давлатларида бўлиб, ҳамкорликни янада ривожлантириш юзасидан муҳим келишувларга эришгани айтилади ва бу йиғилишга Афғонистон ташқи ишлар вазири ҳам қатнашгани муҳим аҳамиятга эга эканлиги урғуланади.

Бу учрашув якунлари бўйича ташқи ишлар вазирларининг Қўшма Баёноти қабул қилингани айтилса ҳам, бу Қўшма Баёнотда нималар борлиги мутлақо тилга олинмайди.

Тахмин қилиш мумкинки, бу Қўшма Баёнот қуруқ гаплардан иборат ва “Ҳиндистон- Марказий Осиё-Афғонистон” форматидаги учрашувдан ҳеч қандай фойда бўлмайди. Чунки, Ҳиндистон ва Марказий Осиё ўртасида Ҳиндистоннинг энг катта душмани Покистон турибди.