12 January 2019
03:07 - Ўзбекистонда ҳаммаёқ масхарабозлик: Шавкат Мирзиё Иқтисодиёт Вазирлигини - Иқтисодиёт ва Саноат Вазирлиги этиб қайта ташкил қилибди, вазирни қайтадан тайинлабди
Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг қўғирчоқ ахборот воситалари ҳеч фандай таҳлилсиз хабар беришларича, пайшанба куни, яъни 2018 йил 10 январда Президент Шавкат Мирзиё Иқтисодиёт Вазирлигини бектитиш ва унинг ўрнида Иқтисодиёт ва Саноат Вазирлиги яратиш ҳақидаги фармон чиқарибди, шу пайтгача Иқтисодиёт Вазири лавозимида ўтирган Ботир Хўжаев бу лавозимидан озод этилиб, янги ташкил этилган Иқтисодиёт ва Саноат Вазири лавозимига тайинланибди.

Ҳозир ҳамма биладики, ҳамма давлатларда ҳамма соҳаларни бошқариш билан шуғулланадиган вазирликлар бор. Ва бу табиий нарса. Аммо, қаранг, Ўзбекистонда саноат соҳасини бошқарадиган вазирлик бўлмаган экан, энди бу соҳани иқтисодиёт билан биргаликда бошқарадиган вазирлик яратилибди ва бу муҳим икки соҳани бошқариш Ботир Хўжаевга топширилибди.

Эътибор беринг, 21 асрда, ҳар қандай давлат фаолиятининг муҳим соҳаси бўлган саноат билан шуғулланадиган вазирлиги бўлмаган Ўзбекистонда, нима учундир саноатни иқтисодиёт билан бирлаштириб, Иқтисодиёт ва Саноат Вазирлиги яратилибди, бу вазирликни бошқариш шу пайтгача Ўзбекистон Президентининг ижтимоий-иқтисодий сиёсат масалалари бўйича Давлат маслаҳатчиси (2005–2006 йилларда), Иқтисодиёт Вазири (2006—2009 йилларда), Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси (2009—2011 йилларда), Иқтисодиёт Вазирининг биринчи ўринбосари (2001-2017 йилларда), Рустам Азимов ўрнига Молия Вазири бўлган (2017 йилда), кейин Иқтисодиёт Вазирлигини бошқариб келган (2017 йилдан шу пайтгача) Ботир Хўжаев тайинланибди.

Хўш, энди бу Ботир Хўжаев иcмли биттаси Ўзбекистонда саноатни ривожлантириш билан шуғулланиб, биронта натижага эришишига ишонадиган одам бормикан?