10 January 2019
22:10 - Ўзбекистонимиз демократия даражаси бўйича дунёнинг 169 давлати ичида 156-чи, охиридан 12-чи ўринда

Инглизларнинг “Экономист” журнали фақат иқтисодий эмас, сиёсий масалалар билан ҳам шуғулланар экан. Бу журналнинг сайтида (http://www.eiu.com/topic/democracy-index) 2018 йилнинг натижалари бўйича дунё давлатларининг демократия даражасини кўрсатувчи рўйхат ва дунё харитаси эълон қилинди.

Табиий, бу рўхатнинг бошида ҳар доимгидек, Скандинавия давлатлари, Канада ва АҚШ каби давлатлар турибди. Рўйхатга илова қилинган дунё харитасида давлатлар демократия даражасини кўрсатувчи рангга бўялган. Тўқ яшил ва яшил давлатлар энг демократик, сариқ ранглилар ўрта миён демократик давлатлар бўлса, жиггаранг ва тўқ жигарранг давлатлар демократиядан узоқ бўлганларидир.

Ислом Карим замонида Ўзбекистон бу каби рўйхатларда охиридан-2-3-чи ўринларда бўларди. 2018 йилда аҳвол озгина ўзгарган. Ўзбекистонимиз демократия нуқти назаридан рўйхатнинг охирги 20 талигига киритилган бўлса ҳам, энги охирги ўринларда эмасмиз. Энди охиридан 12-чимиз холос. Бу 20 таликка кирувчи давлатлар диктаторлик эмас, авторитар деб айтилгани ҳам қизиқ.

Нима қиламиз, “Вой-дод, офарин Шавкат Мирзиё!”деб бақирамизми? Энг яхшиси шу. Бир тарафдан, “вой-дод” дейиш ҳали ҳам аҳволимиз дабдалалигини, иккинчи тарафдан, “офарин Шавкат Мирзиё” дейишимиз - аҳволимиз озгина тузалганини кўрсатади.

Айтиш керакки, Тожикистон ва Туркманистон бу рўйхатда охиридан 8-чи ва 6-чи ўриндалар. Охирги ўринда Шимолий Корея, охиридан 2-чи Сурия. Биз учун қизиқ бўлган давлатларнинг бу рўйхатдаги ўрни қуйидагича:

Жанубий Корея - 21
Япония - 22
АҚШ – 25
Қирғизистон – 98
Туркия – 110
Қозоғистон - 144
Россия – 145
Озорбайжон – 149
Ўзбекистон - 156
Саудия Арабистони - 159
Тожикистон -160
Туркманистон -162

Бу рўйхатни тузишда давлатларнинг қуйидаги 5 та сифати ҳисобга олинибди: сайлов жараёнлари ва плюрализм; фуқаролар эркинлиги; ҳукуматнинг иш олиб бориши; сиёсатда иштирок этиш; сиёсий маданият.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, дунё давлатларининг инсон эркинликлари ва демократия даражаси каби соҳаларидаги рейтингларини аниқлаш билан шуғулланадиган ҳуқуқ ҳимоячиси ташкилотлар бор. “Экономист” журнали ўтказган тадқиқотларининг натижалари ҳам ҳам эътиборга лойиқ, аммо асосий хулосани тан олинган халқаро ҳуқуқ ҳимоячиси ташкилотлардан кутиш керак. Ва кутамиз!!!