10 January 2019
07:32 - Шавкат Мирзиё Ўзбекистоннинг мол-мулкини хоинларча талон-тарож қилмоқда: “Ўзбеккўмир” Акционерлик Жамияти капиталининг 45 фоизи Россияга арзон-гаровга сотиб юборилди!

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёнинг 2017 йил 26 июлдаги кўмир соҳаси фаолияти самарадорлигини ошириш ва бошқарув тузилмасини такомиллаштириш тўғрисидаги қарори бўйича, республика аҳолисини ҳамда ижтимоий объектларни талаб қилинган миқдор ва сифатдаги кўмир маҳсулотлари билан таъминлашда кўп сонли камчиликлар йўл қўйгани ва соҳа фаолияти устидан шикоятлар кўпайиб кетгани сабабли “Ўзбеккўмир” Акционерлик Жамияти “Ўзбекистон Темир Йўллари” Акционерлик Жамиятининг таркибига ўтказилган эди.

Бундай мантиқсиз қарорнинг орқасида нима ётганлигини тушуниб бўлмасди, чунки бу икки компания турли соҳаларга оид эканлиги шундоғам кўриниб турарди. Яъни, бундай қарор шубҳали эди.

Аммо, Шавкат Мирзиёнинг 2018 йил ноябрь ойидаги бошқа қарори билан кўмир чиқариш соҳасида Ўзбекистонда манополист бўлган “Ўзбеккўмир” Акционерлик Жамияти Устав капиталининг 45 фоизлик улушини ишончли бошқарувга бериш баҳонасида Россия Федерациясининг “ПрогрессГорТех” номли Маъсулияти Чекланган Жамиятига ўтказилгани бундан ҳам шубҳалидир. Дарвоқе, бу қарор ҳукуматнинг сайтида эълон қилинган: https://regulation.gov.uz/document/1193.

Очиқча айтилмаган бўлса ҳам, тахмин қилиш мумкинки, “Ўзбеккўмир” Акционерлик Жамияти Устав капиталининг 45 фоизлик улуши русларнинг “ПрогрессГорТех” номли Маъсулияти Чекланган Жамиятига арзон-гаровга сотиб юборилган.

Кўриниб турибдики, Шавкат Мирзиё ўзининг маънавий отаси, ҳаромий Ислом Каримнинг қилган ишларни давом эттириб, Ўзбекистондаги катта корхоналарни хусусийлаштиришни – уларнинг устав капиталларини чет элликларга арзон-гаровга сотиб юбориш воситасида амалга оширмоқда. Бу давлат ва миллатнинг манфаатларига нисбатан хоинликдир.

Шундай экан, аввалари ҳам кўп марта айтган гапларимизни такрорлашга мажбурмиз.

Эй, ўзбеклар! Кўзингизни очинг, бунақа президент, бундай тожиклар режими, бу режимнинг қўғирчоқ ахборот воситалари билан келажагимиз йўқ. Майдонларга чиқиб, Шавкат Мирзиёдан ва унинг тожиклар режимидан ватанимизда фундаментал сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар ўтказишни, хабарчи/журналистлардан бўлаётган воқеаларни объектив ёритишни талаб қиладиган вақт келиб бўлди.

Фундаментал сиёсий ислоҳотларнинг марказида, “Бирлик” Партияси ва унинг жарчиси бўлган “Ҳаракат” Агентлиги йиллардан бери тўхтамасдан такрорлаётгандек, давлатни демократиялаштириш, қўғирчоқ Олий Мажлис ва қўғирчоқ партиялардан тозаланиш, ҳақиқий демократик мухолифат иштирокида сайловлар билан Олий Мажлисни янгилаш, ошкоралик ва сўз эркинлигига йўл бериш каби ғоялар, фундаментал молиявий-иқтисодий ислоҳотларнинг марказида эса, тўла бозор иқтисодиётига ўтиш, биринчи навбатда, катта бойлар, яъни инвесторлар синфи яратиш йўлига Ислом Карим ва Шавкат Мирзиё жинояткорона қўйган тўсиқларни олиб ташлаш ғоялари ётади.

Бундай фундаментал ислоҳотларни амалга ошириш учун тажрибали давлат арбоби, аввалги Бош вазир ўринбосари Рустам Азимни жойига қайтариш керак.

Ўта мураккаб ва қоришиқ бўлган фундаментал ислоҳотларни “Бирлик” каби ҳақиқий демократик партияларнинг иштирокисиз мавжуд режимнинг ўзи қилолмайди. Шундай экан, Президент Шавкат Мирзиё “Толибон” каби террорист ташкилотлар билан эмас, демократик мухолифат билан музокаралар олиб бориш ва бирга ишлашни ўйлаши керак.

Хуллас, 19 март – МИЛЛИЙ УЙҒОНИШ КУНИ сифатида тарихимизда қолиши ўз-ўзидан маълум бўлиб бормоқда. Демак, 2019 йил 19 март куни Мустақиллик Майдонида МИЛЛИЙ УЙҒОНИШ КУНИмизнинг 30 йиллигини умумхалқ байрам сифатида нишонлаш керак. Ҳаммани шу байрамга таклиф қиламиз. Ана ўша ерда фундаментал муаммолармизни Шавкат Мирзиё ва унинг ҳокимияти олдига қўямиз.