09 January 2019
18:24 - Доналд Трамнинг АҚШ халқига мурожаатида ҳеч қандай янгилик бўлмади, АҚШ-Мексика чегарасида қурилаётган девор атрофидаги кризис давом этмоқда
Кеча АҚШ Президенти Доналд Трамп Оқ Уйдаги Овалний кабинетидан ўз халқига мурожаат қилиши аввалдан эълон қилинган эди. Дунёдаги ҳамма муҳим воқеаларга ўз муносабатини билдириш одати билан танилган “Ҳаракат” Агентлиги бу мурожаатга эътибор ҳам бергани йўқ. Чунки, у мурожаатда АҚШ-Мексика чегарасида лотин-америкалик муҳожирлар оқимини тўхтатиш мақсадида ўрнатилаётган девор ҳамда Конгресснинг қуйи палатаси - Вакиллар Уйида кўпчилик овозга эга бўлган Демократлар Партияси бу деворнинг қурилишига етарлича пул ажратишга рози бўлмаётгани, ҳалигача Давлат Бюджети тасдиқланмагани сабабли ҳукуматнинг фаолияти 17 кундан бери тўхтаб қолгани (шатдаун) асосий мавзу бўлиши шундоғам маълум эди.

Хуллас, кечаги Доналд Трамнинг мурожаатномаси ҳақиқатдан ҳам шу мавзу атрофида бўлди. Доналд Трампнинг ўзи ва унинг танқидчилари деворнингг қурилиши учун сўралаётган $5,7 миллиардга эътибор бераётганлари ножиддийлик эди. Чунки, АҚШдек дунёнинг супер давлатида $5,7 миллиард гапириб ўтиришга ҳам арзийдиган нарса эмас.

Баъзилар кутаётгандек, Доналд Трамп АҚШда фавқулодда ҳолат ҳам эълон қилмади ва Демократлар Партиясини тезроқ девор учун пул ажратиш масаласида Республикачилар Партияси билан келишишга чақирди. 2 йилдан бери Доналд Трампга импичмент эълон қилиш орзуси билан яшаётган Демократлар Партияси - АҚШ-Мексика чегарасида девор қурилиши атрофидаги кризисдан яна ўша импичмент масаласида фойдаланиш ниятидир.

“Ҳаракат”нинг фикрича, Демократлар Партияси ҳозир ҳам ҳеч нарсага эришолмайди.