06 January 2019
19:32 - Путинга яна бир шапалоқ: Дунё православларининг лидери патриарх Варфоломей Украина Православ Черковининг Москвадан мустақиллигини тасдиқловчи ҳужжат топширди

Бугун Истанбулдаги Муқаддас Георгий Ибодатхонасида жаҳон православлари патриархи Варфоломей тантанали равишда Украина Православ Черкови патриархи Епифанийга Украина Православ Черкови Украина ҳудудларида ҳукмрон эканлигини тадиқловчи ҳужжат (томос) топширди. Томосни Украина Православ Черковининг раҳбари Епифаний қабул қилиб олди. Юнон тилида ёзилган ҳужжат қонуний кучга эга. Шундай қилиб, асрлардан бери расмий номи “Москва ва бутун Русия Патриархати” бўлган Рус Православ Черковининг бир парчаси, яъни Украина Православ Черкови энди ундан мустақил бўлди ва мустақил Украина Православ Черкови номи остида жаҳон православ черковига аъзо бўлди.

Эслатиб ўтамиз, жаҳон православ черковининг бош қароргоҳи Истанбулнинг Фенер номи билан танилган ҳудудида жойлашган. Турклар Константинополни босиб олмасдан аввал бу шаҳар жаҳон православ черковининг маркази эди, ҳозир ҳам шундайлигича қолмоқда.

2018 йил 16 декабрдаги хабаримиздан маълумки, Россия 2014 йили Қримни расман, Донбасни феълан босиб олгандан кейин, Россия-Украина муносабатларининг кескин ёмонлашиши натижасида, Рус Православ Черкови ичида аввалдан бор бўлган келишмовчиликлар жиддий шаклда юксалишга бошлаб, Украина черковларининг кўпчилиги Украина Православ Черкови номи остида бирлашгандилар ва 15 декабрда Киевда қурултой ўтказгандилар. Айнан ўша қурултойда Украина Православ Черковининг патриархи этиб архиепископ Епифаний сайланганди.

Ўша қурилтойда Украина Президенти Петр Порошенко, экс-президент Виктор Юшченко ва Олий Раданинг жорийдаги раиси Андрей Парубий ҳам иштирок этганидан кўриниб турардик, бўлаётган жараёнларнинг сиёсий томони ҳам бор бўлган. Айнан шу сабабдан, бугун Истанбулда Украина Православ Черковининг Москвадан мустақиллиги тан олинишини Россия Президенти Владимир Путин учун навбатдаги шапалоқ бўлди деб баҳолаш табиийдир.

Унутмайликки, аввал Ислом Карим, энди Шавкат Мирзиё раҳбарлигида Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг Бирлашган Миллатлар Ташкилотидаги вакили, Украина-Россия муносабаларига алоқали ҳужжатлар қабул қилинишида, доим Россия тарафида турарди. Шундай экан, бугун Истанбулда Шавкат Мирзиёга ҳам шапалоқ урилди дейиш мумкин.

Расмда - жаҳон православлари патриархи Варфоломей (чапда) тантанали равишда Украина Православ Черкови патриархи Епифанийга томос топширмоқда.