03 January 2019
01:19 - Илҳом Алиев: Озорбайжоннинг ҳарбий кучини яна ҳам орттирамиз. “Ҳаракат”: Тўғри қиласиз, акс ҳолда, арманилар бутун Озорбайжонни босиб оладилар!

Озорбайжон Президенти Илҳом Алиев янги йил табригида Озарбайжон 2018 йилда эришган гўёки буюк ютуқларни санаб чиқибди, аммо аҳолиси сал кам 10 миллион бўлган ўз мамлакати ҳудудларининг 20 фоизи 25 йилдан бери аҳолиси 3 миллиондан ҳам кам бўлган Арманистоннинг ишғоли остида эканлигини айтишни унутибди. У бечора ҳам қариб қолаётган бўлса керак.

Лекин, тан олиш керакки, Озарбайжоннинг ҳарбий кучини янада орттириш мақсади мақтовга арзийдиган нарса. Чунки, 25 йилдан бери ўз ҳудудларини озод қилолмаётган Озарбойжанни яқинда арманилар бутунлай босиб олишлари мумкин. Туркия Озарбойжонни тўла қуллаб-қувватлашини ҳар соатда такрорлайверишига қарамасдан, амалда ҳеч нарса қилмаётгани - ачинарли ҳолдир. Нима бўлганда ҳам, арманилар бу икки мамлакатга тупираётганларига Турк Дунёси бепарво бўлмаслиги, Озорбайжоннинг ишғол остидаги ҳудудларини озод қилиш масаласида ёрдамчи бўлолишини кўрсатиши керак.

Тўғри, аҳолисининг сони бўйича Турк Дунёсида иккинчи ўринда турган Ўзбекистонда тожиклар режимининг ҳукмронлиги давом этар экан, Озорбайжонга Турк Дунёси ёрдам беролмайди. Демак, ишни Ўзбекистонда ўзгаришлар қилишдан, Ўзбекистонни тожиклар режимидан қутқаришдан бошлаши керак. Бошқа йўл йўқ.