02 January 2019
15:09 - Юсуф Жума: Буюк - Обид Асом ўлдими, ё ўлдирилди?
Қароғлари сойдек, қомати ёйдек,
Юраги қонларга тўлдирилдими?!
Билганлар, айтинглар, муҳтарам Ойбек
Ажалдан ўлдими, ўлдирилдими?!

Зулум тиғи этар бошларда ялло,
Юртнинг бирор эри кулдирилдими?!
Билганлар айтинглар, Ҳабиб Абдулло
Ажалдан ўлдими, ўлдирилдими?!

Даҳолар ичра йўқ тенги дунёда,
Олишига ҳаво қолдирилдими?!
Шеърият Темури - Мақсуд Шайхзода
Ажалдан ўлдими, ўлдирилдими?!

О Она Туркистон Еринг беэга,
Насимий менчалик шилдирилдими?!
Юсуф ўтиб кетса, сўрагин: нега?!
Ажалдан ўлдими, ўлдирилдими?!

Номард осмон ажал уруғларини сепади.

Номард, нодон иркит тўралар ажал уругларини сепадилар.

Номард эл ажал уруғларини сепади.

Аламлар йиғилиб ўлимга айланади.

Армонлар йиғилиб ўлимга айланади.

Золимлар армону аламлар ажалида ўлишингни ҳам кутмайди ўлдирадилар.

Тангрининг карғиши ёғилаётган юртда улуғлар ўз ажали билан ўлмайди - ўлдириладилар.

У ўзбекнинг арманилардек, яхудийлардек бирлашишини армон этиб бевақт ўтди.

Эллар бирлашадилар - ноэллар бирлашмайдилар…

32 миллионлик нодон элдан биронта ким келиб, ким кетганини билмади.

Қизиқчи Обид Асомов ўлди - тамом…

Тўралар таъзия билдирмадилар.

Эл йиғламади.

Ахир ким ўзи - Обидча-бир қизиқчида…

Биласизми, Ўзбекистонда кимларга таъзия билдирилади, кимларга орсиз эл йиғлайди, кимларга хайкаллар қўйилади - билмайсизми-билиб қўйинг-Иркит Каримовдай -даюсга - қизфурушга-юртфурушга-элфурушга-КГБнинг ялоқхўрига-лаънатига…

Умрида ўзидан бир сўз чиқмаган-ҳатто чаламуллалик даражасига ҳам етмаган маддоҳ Озод Шарофиддиновга ва шуларга ўхшаганларга!

Обид улуғ эди - сўзи - улуғ Абдулла Қодирийнинг кинояли юкдор-ёвуз замонларнинг додини берадиган хажвияларини эслатарди. Миллатнинг юкини кулгу билан кўтарди - бу катта талант ,чексиз фидойилик меваси эди. Шу боис унинг сўзи дунёни забт эта бошлаганди. Нега ўзбек сўзбозлари китобларини таржима эттирадилару биров ўқимайди- янги сўз йўқ-чиқинди. Юртда ва четда минглаб ўзбек классиклари хар бири бўйи баробар китобар битмоқдалар - биронта янги фикр йўқ - ҳаммасидан битта Обид чиқмайди - яқин ўртада китоблари ёкиб ташланади-миллатни ўлдирган шу маддохлар-шу соткинларку. Ўликларию тириклари йиғилса - бари Франклиннинг Хуштагини ёзолмайди, буюк Обид Асомнинг бир сўзини айтолмайди.

Бири- даюс Каримовга котиб бўлган кимса-Ислом ака - менга ҳеч ким тўғрисини гапирмаяпти, мен худо эмасманку - деди-мен чекингизга тушган-чидайсиз - дедим - дебти. Сен эр булганингда дердинг - чинни айтувчи эрларни ўлдирдинггиз,қамоқларда чиритаяпсиз, ёнинггизга ноэрларни йиғдингиз,энди ким ҳам сизга ҳақни айтарди. Озодликнинг ўзбек бўлими ва ББСнинг ўзбек тилидаги Бир жинслилар бўлими четдаги ва юртдаги ноэр сўзбозлардан - сотқинлардан қахрамонлар ясайдилар - галалари бир…

Қишлогимиз оқсоқоли, донишманд Имом Ҳасан кўп такрорлардилар - қанчалик қайтаришга уринма, к*тлар к*тлигини этади,жиян.

Ёзувчилар уюшмасини ўйласам - Имом Ҳасан ёдимга тушади.Қайси идорани кўз ўнгимга келтирсам - Имом Хасан ёдимга тушади. Кайси тўрани кўз олдимга келтирсам-Имом Ҳасанни эслайман.Сотқин мухолифатни ўйласам хам, юртида икки дубинка еб-иштонини ҳўллаб четга чиқиб қахрамон бўлганларни эсласам, ББСни - Озодликни очсам-кимга ва қайга қарасам-Имом Хасан ёдимга тушаверади - куну тун, хеч кимни бу зотчалик эсламайман ва ҳар ёдлаганимда Тангрига илтижо этаман - руҳини ардоқла, гўрига ёғдингни ёғдир, ер юзини ноэрлардан тозала!

Дейсан эл шоирлари
Йўқку Ҳақнинг ростида.
Бор бари онасининг
Этагининг остида.

Дейсан йўқ ботирлари
Кўринмас эл устида.
Кўп бари онасининг
Этагининг остида.

Дейсан улус тилсизми –
Менгзамайди пуштига.
Халқ ухлар онасининг
Этагининг остида.

Дейсан нечун тўралар
Қалқон эмас юртига
Кирганлар онасининг
Этагининг остига.
Ишонмайсанми, Юсуф,
Излаб гирён чопасан?!
Онасининг этагини
Кўтариб кўр - топасан.

Кўкдан азон қатлами йўқолса - ҳайот тугайди - шундок азон катлам элда хам бўлмоғи шарт - онгли ва орли қатлам - афсуски ўзбекда бу қатлам ўлган Америка нечун буюк - азон катлами емрилмасдир…

АҚШнинг собиқ президенти Жорж W Буш: Америка нега буюк, чунки унда Жон Маккейнлар, бор деган эди. Ҳа Жорж ҲW Буш, Жон Маккейн каби кишилар Американинг азон қатламидадир. Россия Президенти Владемир Путин АҚШнинг собиқ Президенти катта Жорж Бушни "Бутун умрини Ватанига бахш этган Буюк шахс", деб атади. Путин Иркит Каримовга ўхшаган сотқинлардан жирканиши шубҳасиз. Лекин ўз юртининг манфаати учун шундай хоинларни ишлатади. Олтин тоғлари бор юрт тўраси бўлиб пул - қоғоз учун қизини дунёга қўшган Даюс Каримов кичик Буш Президентликдан кетиш арафасида мени қамоққа олди. У англамадики, умрини юртига тиккан Бушлар Президентликдан кетиши мумкин, лекин қудратдан кетмайдилар. Тангри юртфурушлар билан эмас юртпарастлар биландир.

Ўйлайманки, Шавкат Мирзиё Каримов йўлидан кетмайди. Бушлар йўлидан кетади. Унинг Улуғ Абдулла Қодирий ҳақида чиқарган қарори - юз йиллар таҳқирланган ўзбекнинг биринчи ва афсуски, ҳозирликча охирги ёзувчиси иззатини жойига қўйди. Шу улуғ қарорга ўзгартириш киритилса:

1. Буюк Абдулла Қодирий музейига Абдулла Қодирий авлодлари эгалик қилса, ҳеч ким уларчалик асролмайди.

2. Абдулла Қодирий авлодлари барча солиқлардан озод этилсалар, музей яқинидан уларга алоҳида уй қурилса.

Эл онгини ҳам, сиёсатни ҳам Туркистон - Турон томонга буруш шарт - бу буюк Абдулла Қодирийнинг армони.

Шавкат Мирзиё элнинг уйғониши ҳақида сўйлабди - бу қутлуғ сўз, лекин ниҳоятда қийин иш. Элнинг уйғониши не - элнинг оқу қорани таниши ва оқ томон учун жон тикиши. Қани уйгоқлар - уйгоқлар йўқ экан - ким уйғотади - ким тушунди президент юрагини…

Дединг- уйғотгандек элни бир замон,
Тағин уйғотишга наҳот йўқ имкон.
-У пайт ухлаганди -уйғотган эдик,
Энди эса ўлган - уйғотиш гумон.

Шавкат Мирзиё онасидай кўрадиган Ҳалима Худойбердиевани асрай олмади - даюс Каримов суғуриб олган юрагининг қолган юқини унинг издошлари топтаб ўлдирдилар. Обид Асомни хам шулар ўлдирмадими - нега у қатнашаётган концертлар ёзда тўхтатилди,нега таъзия ҳам бидирилмади - ҳаммани сўқир деб ўйламасинлар - ҳисоб китоби бўлади. Тағин шуни айтаманки - Шавкат Мирзиёни хам буюк Обиддай этишлар мумкин - у бир йўлини қилиб тузоқдан чиқмаса узоққа боролмайди - аллақачон Москва номзод топиб қўйган. У интилса дунё асраб қолишига ишонаман.
Бири улуғ Темур ҳақида китоб битибди - гуё соҳибқирон ўрисларни қутқариш учун қўшин юборибдилар. Эй нодон, Шомийни ўқи - Соҳибқирон Масковда ўзи ўрисни қирган - аёлу қизларини асир олган. Тенгсиз Мақсуд Шайхзода ёзганларидек Жаҳонгир яна беш ўн йил яшаганда ер юзида на ўрис, на пирсиён, на араб на сендай сотқинлар қоларди - афсус!

Лекин қайтиб келади - чала қолган сафарларини охирига етказади - ҳатто лаънати Қутайбадан лаънати Каримовгача барча Турон душманлари гўрларидан улоқтириладилар…. Буюк Обид Асом кулгуси ҳам буюк Соҳибқирон қиличидай кесгир - ҳеч қачон зангламайди.

Эй ноэрлар, Обид ўлди деб севинманглар - сизга эслатиб тураман.

Бир зўравон галадан
Жони бор чекинармиш-
Зўрлармиш айолларни,
Эркаклар бекинармиш.

Беаёв бу отлиқлар
Келар эмиш кентма-кент.
Мана қаршиларида
Навбатдаги битта юрт.

Зўравонлар анг ичра-
Бекинмаган эркаклар-
Эшиклари олдида
Турар алп шерюраклар.

Буюк эл - улуғ улус -
Тан берар босқинчилар-
Шу юртда экан Тангри,
Шу юртликлар динчилар.

Ҳар эшикка уч-тўрти
Бориб дедилар -яшанг.
Ҳар эркак дер - илтимос,
Зўрлашни мендан бошланг!

2018йил, 20декабрь