31 December 2018
14:38 - Марказий Банкнинг янги йил совғаси: 2019 йил 1 январдан пулимизнинг долларга нисбатан қиймати 3,3 сўмга ортармиш

Марказий Банк сўнги йиллардаги анъанасини давом эттириб, 2019 йил 1 январдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматларини эълон қилди. Мана баъзибир валюталарнинг сўмга нисбатан тайинланган янги ва аввалги ҳафтадаги (қавс ичида) курслари:

1 АҚШ доллари – 8336,25 сўм (8339,55 сўм)

1 ЕВРО - 9533,34 (9479,57)

1 Россия рубли - 119,85 (120,91)

1 Жанубий Корея вони - 7.47 (7,39)

1 Қувайт динори – 27482.44 (27466,16)

1 Хитой юани – 1212,46 (1207,79)

1 Туркия лираси - 1581.38 (1568,44)

Кўриб турибмизки, долларнинг курси 3,3 сўмга тушибди. Нима ҳам дердик, бечора доллар, яшасин сўмимиз, деймиз.

Дарвоқе, валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмагани ҳам алоҳида урғуланган.