30 December 2018
18:17 - Kun.uz нашри ҳақ, айни замонда, ноҳақ. Чунки, давлат ва миллат даражасидаги фундаментал муаммоларимизни кўтармаяпти!

Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг қўғирчоқ ахборот воситаларидан бири бўлган Kun.uz Интернет нашри - бошқалардан ўлса ўлиги ортиқ нашр. Бу ерда давлат ва халқнинг баъзи жузъий муаммолари кўтарилади, бироз таҳлил ҳам қилинади.

Аввалгиларини қўйиб туринг, бу нашрнинг бугун “2018 йилнинг «сўнган умидлари» рейтинги” номли хабарида 7 та камчилик анализ қилинади. Бу ерда уларнинг 6 тасини тилга оламиз:

* * * * *

1. Тезлиги 10 баробар «ошган» интернет. 2018 йил 1 декабрдан бошлаб интернет тезлиги 10 баробар ошиши ҳақида ҳаммани ҳайратлантирган ва умидлантирган баёнот берилган эди, аммо, лекин, бироқ... Қаердадир, қайсидир соатлардадур озгина тезлашишни айтмаса, деярли ўзгариш бўлмади, facebook.com, youtube.com каби дунёвий тармоқларга кириш амалда имконсиз бўлиб қолди.

2. Прописка. Бошқа вилоятларда рўйхатда турувчилар учун Тошкент шаҳрида доимий прописка қилиш бўйича чекловлар олиб ташланиши эълон қилинган, бундан жуда кўпчилик хурсанд бўлган эди. Бироқ амалда бундай бўлиб чиқмади. Гарчи прописка бериши мумкин бўлган давлат ташкилотлари сафи кенгайган, янги уй-жойлар харидидаги минимал баҳо олиб ташланган бўлсада, асосий чеклов ўз кучида қолаверди.

3. Арзон уй жойлар. Хабарларда ёш оилалар, ногиронларга бундай уйлар топширилаётгани ҳақида лавҳалар намойиш этилди. Аммо кўпчилик кутган бу уйлар одатда сифатсиз бўлиб чиқди, ёки керакли миқдорда қуриб битказилмади. Шунингдек, 2018 йилда Тошкент, Сирдарё, Навоий ва Хоразм вилоятларида қурилиши режалаштирилган 4539та уй-жойдан бирортаси ҳам фойдаланишга топширилмади.

4. Арзон авиаташувлар. Арзон авиаташувларни йўлга қўйиш бўйича қатор йиғилишлар бўлди. Аммо бу режаларнинг бирортаси 2018 йилда амалга ошмади, мавсумий қисқа муддатли акцияларни айтмаса, етакчи йўналишларда нарх тушиши кузатилмади.

5. Метанга километрлик навбатлар. Яна водий, яна ўша ҳолат... Ўтган йилларда ҳам қиш ойларида бу вазият кузатилган ва ўшанда кейинги йилларда бундай ҳолат рўй бермаслиги учун олдиндан ҳаракат қилиниши ҳақида эшитилар-эшитилмас ваъдалар берилганди. Аммо, яна қувурларда газ «қотиб қолди», яна 5-6 километрлик навбатлар пайдо бўлди ва улар кундан-кунга узайиб бормоқда.

6. Чироқ ўчиши яна одатий ҳолга айланди. Жадал ислоҳотлар натижаси ўлароқ 2017 йилда республиканинг барча вилоятларида электр таъминоти яхшилангани ҳамма ҳис қилган эди. Аммо 2018 йил охирига келиб яна узилишлар кузатила бошланди. Умуман, «свет ўчиши» Ўзбекистоннинг янги тарихида ҳам одатий ҳолга айланиб улгурган. Айниқса, аҳоли зич бўлган водий аҳлининг умидлари бир ёниб, яна ўчган.

* * * * *

Бу хабарнинг муаллифи Аброр Зоҳидовга, исми шарифини ҳалигача русча ёзаётган бўлса ҳам, раҳмат деймиз.

Аммо, унга эслатмоқчимизки, бундай жузъий камчиликларнинг чеки йўқ, улар сон-саноқсиз. Уларнинг ҳар бирини тузатсангиз ҳам, бошқалари чиқаверади. Чунки, асосий айб – Совет империясининг чангалидан қутилганимизга 27 йил бўлишига қарамасдан, майда-чуйда ўзгаришларнри ҳисобга олмасак, ҳамон ўша даврда, ҳамон социалистик иқтисодиёт чангалида яшамоқдамз, ҳокимият ҳамон коммунистик руҳда яшаётган, бунинг устига, Москванинг қули бўлган тожиклар режими қўлида эканлигида. Бу режимнинг мақсади - Ўзбекистон давлати ва ўзбек миллатини йўқ қилиш эканлигида.

Шундай экан, майда-чуйда муаммолар эмас, давлат ва миллатимизнинг фундаментал муаммолари билан шуғулланиш керак. Халқ майдонларга чиқиб, Шавкат Мирзиё ва унинг тожиклар режимидан Ўзбекистонни ҳозирги ғариб аҳволдан олиб чиқиш учун фундаментал сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар ўтказишни талаб қилиши керак. Фундаментал сиёсий ислоҳотларнинг марказида давлатни демократиялаштириш, қўғирчоқ Олий Мажлис ва қўғирчоқ партиялардан тозаланиш, ҳақиқий демократик мухолифат иштирокида сайловлар билан Олий Мажлис ва Президентни янгилаш, ошкоралик ва сўз эркинлигига йўл бериш каби ғоялар ётса, фундаментал молиявий-иқтисодий ислоҳотларнинг марказида эса, тўла бозор иқтисодиётига ўтиш, биринчи навбатда, катта бойлар, яъни инвесторлар синфи яратиш йўлига Ислом Карим ва Шавкат Мирзиё жинояткорона қўйган тўсиқларни олиб ташлаш ғояси ётади.

Эслатиш керакки, 1989 йил 19 мартда “Бирлик” Халқ Ҳаракати ўзбекларни тарихда биринчи марта митингга олиб чиқди. Ўшандан кейин ўтказилган митинг ва намойишларда (масалан, расмдаги намойишда) ўзбек тилини давлат тили қилиш, Ўзбекистонни СССРдан чиқариб олиш каби фундаментал талаблар ўртага отилди. Буларнинг натижасида ўзбек тили давлат тили бўлди, Ўзбекистон тамомийла мустақил бўлиб қолди. Шундай экан, 19 март – МИЛЛИЙ УЙҒОНИШ КУНИ сифатида тарихимизда қолиши ўз-ўзидан маълум. Шуларни ҳисобга олиб, 2019 йил 19 март куни Мустақиллик Майдонида МИЛЛИЙ УЙҒОНИШ КУНИмизнинг 30 йиллигини умумхалқ байрам сифатида нишонлаш керак. Ана ўша ерда фундаментал муаммолармизни ҳам ўртага қўямиз.

Келинг, ҳурматли Аброр Зоҳид, 2019 йил 19 мартда Мустақиллик Майдонида учрашайлик.