30 December 2018
07:45 - Россияда дунёвийлик/секуляризм принципига яна тупирилди, фазога учирилаётган ракетани насронийларнинг руҳонийси муқаддаслаштирди
Россия Президенти Владимир Путин ўз мамлакатининг жаҳонда тушиб бораётган мавқеини тиклаш мақсадида руслар ичида патриотизмни кучайтириш йўналишида пропаганда ишларини кучайтириш билан бир қаторда Россия давлатини динийлаштириш, тўғрироғи, православлаштириш ҳаракатига тушгани кўриниб тургани ҳақида аввал ҳам ёзган эдик. Мисол тариқасида, аввал собиқ СССРда, ҳозир Россияда замонавий ривожланишларнинг рамзи бўлган МФТИда (Москва Физика-Техника Институтитда) 2012 йили Теология (Тангри ва ишонч масалалари билан шуғулланадиган фан) кафедраси, 2016 йилда эса Москва Халқаро Муносабатлар Давлат Университетида насронийларнинг черкови очилганини хабар қилган эдик.

Россияда бу йўналишдаги ишлар давом этмоқда. Рус оммавий ахборот воситалари хабар қилишича, 2018 йил 27 декабрда «Восточний» космодромида юк ташувчи ракета фазога отилаётган пайтда Циолковсий шаҳридаги ибодатхона руҳонийси иерей Евгений Поляков шу ракетани муқаддаслаштирибди, рус тилида айтилганидек, “освятить” қилибди. Ҳеч шубҳа йўқки, бу маросим Президент Путиннинг рухсати, ёки буйруғи билан қилинган.

Хабарларга кўра, руҳоний ракетани учиришга тайёрлаётган мутахассислар билан бирга ибодат қилибди, мутахассислар ва ракетага муқаддас сув томчилари сачратибди, кейин ракетани илоҳий сўзлар билан муқаддаслаштирибди. Бундай ракеталарни тайёрлаш ва фазога учириш дунёвий/светский/секуляр давлат арафидан қилинаётганини эътиборга олсак, ракеталарни муқаддаслаштириш - Россия Конституциясининг дунёвийлик/светский/секуляризм принципини қонунлаштирувчи моддасига тўғридан тўғри тупиришдир.

Расмда – Патриарх Кирилл 2016 йил Москвада Улуғ Владимир ҳайкалининг очилиш маросимида ҳайкални муқаддаслаштирмоқда. Бу каби маросимлар Россиянинг ўлимини тезлаштириши муқаррар.